Қуйидаги ҳолатлар Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги масалаларига оид материалларни кўриб чиқишни тугатиш асослари ҳисобланади:
а) шахснинг давлат олдида бажарилмаган мажбуриятлари ёки фуқаролар ёхуд давлат органлари ва бошқа ташкилотлар манфаатлари билан боғлиқ бўлган унинг мулкий мажбуриятлари мавжудлиги;
б) шахснинг қидирувда эканлиги;
в) агар шахс айбланувчи сифатида жиноий жавобгарликка тортилган, судланган ва жазони ўтаётган бўлса;
г) шахсга нисбатан қонуний кучга кирган ва ижро этилиши лозим бўлган суд ҳукмининг мавжудлиги;
д) била туриб ёлғон маълумотлар ёки сохта ҳужжатлар тақдим этганлик;
е) Ўзбекистон Республикасининг давлат хавфсизлиги манфаатларига зидлик;
ж) шахснинг вафот этганлиги.
Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги масалаларига оид материалларни кўриб чиқиш тугатилганлиги тўғрисида ички ишлар органи ёки консуллик муассасаси аризачини ёки унинг қонуний вакилини Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги масалаларига оид материалларни кўриб чиқиш тугатилганлиги сабабларини кўрсатган ҳолда ёзма шаклда хабардор қилади.
Ушбу модда биринчи қисмининг «а», «б», «в» ва «г» бандларида назарда тутилган ҳолатлар бартараф этилган тақдирда, шахс ички ишлар органига ёки консуллик муассасасига қайта мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.
Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги масалаларига оид материалларни кўриб чиқиш тугатилган тақдирда тўланган давлат божи ёки консуллик йиғими қайтариб берилмайди.
Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги масалалари бўйича такрорий мурожаат Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Фуқаролик масалалари комиссияси Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги масалаларига оид материалларни кўриб чиқишни тугатиш ҳақида қарор қабул қилганидан сўнг бир йил ўтгач ички ишлар органи ёки консуллик муассасаси томонидан қабул қилинади. Ариза берувчига маълум бўлмаган ва маълум бўлиши мумкин бўлмаган янги ҳолатлар юзага келган тақдирда, такрорий илтимоснома кўрсатилган муддатдан олдин ҳам кўриб чиқилиши мумкин.
lex.uz’dagi asl matn«Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги тўғрисида»ги қонун
42-modda. Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги масалаларига оид материалларни кўриб чиқишни тугатиш
Oddiy tilda
ФУҚАРОЛИК МАСАЛАЛАРИНИ КЎР ЧИҚИШНИ ТУГАТИШ АСОСЛАРИ
Нимани ангlatadi
Ўзбекистон фуқаролигини олишни хохловчи шахсга нисбатан материалларни кўриб чиқишни тугатиш — бу ички ишлар органи ёки консуллик муассасаси фуқаролик масалаларини давом эттира олмаслиги. Бу тугатиш қонунда кўрсатилган сабабларга асосан амалга ошади. Шахс ёзма шаклда сабабни ўзлаштиради.
Кимга тегишли
Бу қоида Ўзбекистон фуқаролигини олиш учун мурожаат қилган барча шахсларга тегишли.
Аmalда
Агар шахс қарз ёки суд ҳукми мавжудлиги сабабли фуқаролик олишни рад этилса, у қарзни ёки ҳукмни бартараф этганидан сўнг бир йил ўтгач қайта мурожаат қилиши мумкин. Ёлғон маълумот берса ёки сохта ҳужжат топилса, фуқаролик олиш мумкин эмас.
Izoh sun’iy intellekt tomonidan tayyorlangan, rasmiy sharh emas.
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.