Fuqarolik protsessual kodeksi

449-modda. Суд томонидан ижро варақасини юбориш

Жиноят содир қилиш натижасида етказилган зарарни ундириш, алиментларни ундириш, майиб бўлганлик ёки соғлиққа бошқача шикаст етганлик, шунингдек боқувчи вафот этганлиги натижасида кўрилган зарарнинг ўрнини қоплаш, ходим билан меҳнат шартномасини ғайриқонуний равишда бекор қилиш ёхуд ходимни ғайриқонуний равишда бошқа ишга ўтказишда ёки суднинг ишга тиклаш тўғрисидаги ҳал қилув қарорини бажармаганликда айбдор бўлган мансабдор шахслардан пул суммаларини ундириш, давлат даромадига пул маблағларини ундириш ҳолларида суд ўз ташаббусига кўра ижро варақасини ижро этиш учун юборади. Давлат фойдасига мулкий ундирувлар бўйича ижро варақаси ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан сўнг уч иш куни ичида суд томонидан қарздорнинг жойлашган еридаги давлат ижрочисига юборилади. Ижро варақаси электрон ҳужжат тарзида юборилиши мумкин.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.