Fuqarolik protsessual kodeksi

448-modda. Ижро варақаси бериш

(448-модда Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 16 июндаги ЎРҚ-1069-сонли Қонунига асосан бешинчи ва олтинчи қисмлар билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.06.2025 й., 03/25/1069/0510-сон)

Ҳар бир суд ҳужжати бўйича битта ижро варақаси берилади. Бироқ, агар ижро турли жойларда ёки бир нечта ундирувчининг фойдасига амалга ошириладиган бўлса, суд ундирувчиларнинг илтимосига биноан ижро жойини ёхуд ҳал қилув қарори ижросининг ҳар бир ижро варақасига тегишли қисмини аниқ кўрсатган ҳолда бир неча ижро варақаси беради. Бир нечта жавобгардан пул суммаларини ундириш тўғрисидаги ҳал қилув қарори асосида жавобгарларнинг сони бўйича бир нечта ижро варақаси берилади. Бунда, агар солидар жавобгарлардан ундириш назарда тутилаётган бўлса, ҳар бир ижро варақасида ундирувнинг умумий суммаси кўрсатилиши ва солидар жавобгар эканлиги кўрсатилган ҳолда жавобгарларнинг ҳаммаси санаб ўтилиши керак. Ижро варақаси суд ҳужжатини қабул қилган суд томонидан берилади. Ижро варақаси ундирувчига берилади ёки суд ҳужжати қонуний кучга киргандан сўнг беш кун ичида ундирувчининг илтимосномасига кўра давлат ижрочисига ижро этиш учун юборилади, бундан суд ҳужжати чиқарилиши биланоқ ижро варақаси берилиб, дарҳол ижро этиладиган ҳоллар мустасно. Ижро варақаси ундирувчи жисмоний шахсларга электрон ҳужжат тарзида, уларнинг Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари порталидаги шахсий кабинети орқали — мавжуд бўлган тақдирда, ундирувчи юридик шахсларга эса солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали юборилади. Агар Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари порталида ундирувчи жисмоний шахснинг шахсий кабинети мавжуд бўлмаса, ижро варақаси унга қоғоз шаклида берилади.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.