Fuqarolik protsessual kodeksi

407³-modda. Кассация шикоятини (протестини) қайтариш

(4073-модда Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-887-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.12.2023 й., 03/23/887/0972-сон — 2024 йил 1 январдан кучга киради)

Кассация шикояти (протести) судья томонидан қуйидаги ҳолларда қайтарилади, агар: 1) кассация шикояти (протести) имзоланмаган бўлса ёки уни имзолаш ҳуқуқига эга бўлмаган шахс томонидан ёхуд мансаб мавқеи ёки фамилияси ва исми-шарифининг бош ҳарфлари кўрсатилмаган шахс томонидан имзоланган бўлса; 2) кассация шикоятининг (протестининг) мазмуни ушбу Кодекснинг 406-моддасида назарда тутилган талабларга мувофиқ бўлмаса ёки кассация шикоятига (протестига) ушбу Кодекс 407-моддасининг иккинчи, тўртинчи — олтинчи қисмларида назарда тутилган ҳужжатлар илова қилинмаган бўлса; 3) давлат божи ва почта харажатлари белгиланган тартибда ҳамда миқдорда тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар кассация шикоятига илова қилинмаган бўлса, қонунда давлат божини тўлашни кечиктириш, бўлиб-бўлиб тўлаш ёки унинг миқдорини камайтириш имконияти назарда тутилган ҳолларда эса, бу ҳақда илтимоснома мавжуд бўлмаса ёхуд илтимоснома рад этилган бўлса; 4) кассация шикояти (протести) суд ҳужжатини қабул қилган судни четлаб ўтган ҳолда юборилган бўлса; 5) кассация шикояти (протести) белгиланган муддат ўтганидан кейин берилган бўлса ва ўтказиб юборилган муддатни тиклаш тўғрисида илтимоснома мавжуд бўлмаса; 6) кассация шикояти (протести) иш юритишга қабул қилинганлиги тўғрисида ажрим чиқарилгунига қадар шикоят (протест) берган шахсдан уни қайтариб олиш (чақириб олиш) тўғрисида ариза тушган бўлса. Кассация шикоятини (протестини) қайтариш тўғрисидаги ажримда кассация шикоятини (протестини) қайтариш асослари кўрсатилади, кассация шикоятини беришда тўланган давлат божини қайтариш тўғрисидаги масала ҳал этилади. Кассация шикоятини (протестини) қайтариш тўғрисидаги ажрим устидан тафтиш шикояти (протести) берилиши мумкин. Кассация шикоятини (протестини) қайтариш тўғрисидаги ажрим бекор қилинган тақдирда, шикоят (протест) дастлаб судга мурожаат қилинган кунда берилган ҳисобланади. Ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган ҳолатлар бартараф этилгач, шикоятни (протестни) берган шахс судга умумий тартибда янгидан мурожаат қилишга ҳақли.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.