Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ва унинг ўринбосарлари, вилоят прокурори, унга тенглаштирилган прокурор ва уларнинг ўринбосарлари, туман, шаҳар прокурорлари ва уларга тенглаштирилган прокурорлар ушбу Кодекснинг 403-моддасида кўрсатилган шахсларнинг мурожаатлари мавжуд бўлган тақдирда ёки прокурор иштирокида кўрилган ишлар бўйича ёхуд қонунда прокурорнинг иштирок этиши назарда тутилган бўлиб, бироқ у суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинмасдан кўрилган ишлар бўйича кассация протести келтириш тўғрисидаги масалани ҳал этиш учун тегишли суддан ишни талаб қилиб олишга ҳақли.
lex.uz’dagi asl matnFuqarolik protsessual kodeksi
407¹-modda. Ишни талаб қилиб олиш
(407¹-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 30 сентябрдаги ЎРҚ-968-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.09.2024 й., 03/24/968/0760-сон)
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.