Fuqarolik protsessual kodeksi

371-modda. Чет давлат судининг ёки чет давлат ҳакамлик судининг (арбитражининг) ҳал қилув қарорини тан олиш ва ижрога қаратиш тўғрисидаги иш бўйича суд ажрими

Чет давлат судининг ёки чет давлат ҳакамлик судининг (арбитражининг) ҳал қилув қарорини тан олиш ва ижрога қаратиш тўғрисидаги аризани кўриб чиқиш натижалари бўйича суд ушбу Кодекснинг 24-бобида белгиланган қоидаларга биноан ажрим чиқаради. Чет давлат судининг ёки чет давлат ҳакамлик судининг (арбитражининг) ҳал қилув қарорини тан олиш ва ижрога қаратиш тўғрисидаги иш бўйича суд ажримида, шунингдек қуйидагилар кўрсатилиши керак: чет давлат судининг ёки чет давлат ҳакамлик судининг (арбитражининг) номи ва жойлашган ери; ундирувчининг ва қарздорнинг фамилияси, исми, отасининг исми (номи); чет давлат судининг ёки чет давлат ҳакамлик судининг (арбитражининг) ундирувчи тан олиниши ва ижрога қаратилишини сўраётган ҳал қилув қарори тўғрисидаги маълумотлар; ҳал қилув қарорини тан олиш ва ижро этиш ҳақидаги ёхуд уни эътироф этишни ва ижро этишни рад қилиш тўғрисидаги кўрсатма. Чет давлат судининг ёки чет давлат ҳакамлик судининг (арбитражининг) ҳал қилув қарорини тан олиш ва ижрога қаратиш тўғрисидаги суд ажрими устидан ушбу Кодексда назарда тутилган тартибда ва муддатларда шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.