Суд чет давлат судининг ёки чет давлат ҳакамлик судининг (арбитражининг) ҳал қилув қарорини тан олишни ва ижрога қаратишни қуйидаги ҳолларда тўлиқ ёки қисман рад этади, агар:
1) ҳудудида ҳал қилув қарори қабул қилинган давлатнинг қонунига биноан у қонуний кучга кирмаган бўлса;
2) ҳал қилув қарори ўз зарарига қабул қилинган тараф ишни кўриб чиқиш вақти ва жойи тўғрисида ўз вақтида ҳамда белгиланган тартибда хабардор қилинмаган ёки бошқа сабабларга кўра судга ўз тушунтиришларини тақдим эта олмаган бўлса;
3) ишни кўриб чиқиш Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларга ёки қонунчилигига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси судининг мутлақ ваколатига тегишли бўлса;
4) Ўзбекистон Республикаси судининг айни бир тарафлар ўртасида, айни бир предмет тўғрисида ва айни бир асослар бўйича чиққан низо юзасидан қонуний кучга кирган ҳал қилув қарори мавжуд бўлса;
5) Ўзбекистон Республикаси судининг иш юритувида айни бир тарафлар ўртасида, айни бир предмет тўғрисида ва айни бир асослар бўйича низога доир иш мавжуд бўлиб, у юзасидан иш юритиш чет давлат судида ишни юритиш қўзғатилганидан олдин қўзғатилган бўлса;
6) чет давлат судининг ёки чет давлат ҳакамлик судининг (арбитражининг) ҳал қилув қарорини мажбурий ижрога қаратиш муддати ўтган бўлиб, бу муддат суд томонидан тикланмаган бўлса;
7) тараф низонинг ваколати бўлмаган чет давлат суди томонидан ҳал этилганлигини исботловчи далилни тақдим этган бўлса;
8) ҳал қилув қарори чет давлатнинг ваколатли органи томонидан бекор қилинган бўлса;
9) ҳал қилув қарори Ўзбекистон Республикасининг чет давлат суди ёки чет давлат ҳакамлик суди (арбитражи) ҳал қилув қарорини тан олиш ва ижрога қаратиш билан боғлиқ халқаро шартномалари иштирокчиси бўлмаган чет давлат суди томонидан чиқарилган бўлса;
10) чет давлат судининг ёки чет давлат ҳакамлик судининг (арбитражининг) ҳал қилув қарорини тан олиш ва ижрога қаратиш Ўзбекистон Республикасининг суверенитетига, хавфсизлигига зарар етказса ёки қонунчиликнинг асосий принципларига зид бўлса.
Чет давлат судининг ёки чет давлат ҳакамлик судининг (арбитражининг) ҳал қилув қарорини тан олиш ва ижро этиш Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларида назарда тутилган бошқа асосларга кўра ҳам рад этилиши мумкин.
lex.uz’dagi asl matnFuqarolik protsessual kodeksi
370-modda. Чет давлат судининг ёки чет давлат ҳакамлик судининг (арбитражининг) ҳал қилув қарорини тан олишни ва ижрога қаратишни рад этиш асослари
(370-модда биринчи қисмининг 3-банди Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.