Fuqarolik protsessual kodeksi

366-modda. Чет давлат судининг ёки чет давлат ҳакамлик судининг (арбитражининг) ҳал қилув қарорини тан олиш ҳамда ижрога қаратиш тўғрисидаги аризанинг шакли ва мазмуни

Чет давлат судининг ёки чет давлат ҳакамлик судининг (арбитражининг) ҳал қилув қарорини тан олиш ҳамда ижрога қаратиш тўғрисидаги ариза ёзма шаклда берилади ва ундирувчи ёки унинг вакили томонидан имзоланган бўлиши керак. Аризада қуйидагилар кўрсатилган бўлиши керак: 1) ариза берилаётган суднинг номи; 2) чет давлат судининг ёки чет давлат ҳакамлик судининг (арбитражининг) номи ва жойлашган ери; 3) ишда иштирок этувчи шахсларнинг фамилияси, исми, отасининг исми (номи), яшаш жойи ёки турган жойи (почта манзили), шунингдек, агар ариза вакил томонидан берилаётган бўлса, вакилнинг фамилияси, исми, отасининг исми, яшаш жойи; 4) ундирувчи эътироф этилишини ва ижро этилишини илтимос қилаётган чет давлат судининг ёки чет давлат ҳакамлик судининг (арбитражининг) ҳал қилув қарори ҳақидаги маълумотлар; 5) чет давлат судининг ёки чет давлат ҳакамлик судининг (арбитражининг) ҳал қилув қарорини тан олиш ҳамда ижрога қаратиш тўғрисида ундирувчининг илтимосномаси; 6) илова қилинаётган ҳужжатларнинг рўйхати. Аризада ундирувчининг ёки унинг вакилининг телефонлари, факслари рақамлари, электрон почта манзили кўрсатилган бўлиши мумкин. Ариза ундирувчиларнинг сонига қараб кўчирма нусхалари билан бирга судга берилади, бундан электрон ҳужжат тарзида юбориладиган ариза мустасно.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.