Fuqarolik kodeksi

844-modda. Воситачининг топшириқни бажаришдан бош тортиши

Агар воситачилик шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, воситачи шартномани бажаришдан бош тортишга ҳақли эмас, шартнома амал қилиш муддати кўрсатилмасдан тузилган ҳоллар бундан мустасно. Бундай ҳолда воситачи комитентга шартномани бекор қилиши ҳақида, агар хабар қилишнинг узоқроқ муддати шартномада назарда тутилган бўлмаса, камида ўттиз кун олдин хабар бериши шарт. Воситачи комитентнинг мол-мулки сақланишини таъминлаш учун зарур чора-тадбирларни кўриши шарт. Воситачи топшириқни бажаришдан бош тортаётганлиги ҳақида хабардор қилинган комитент воситачининг топшириқни бажаришдан бош тортаётганлиги ҳақида билдиришнома олган кундан эътиборан, агар шартномада бошқа муддат белгиланган бўлмаса, ўн беш кун ичида воситачи ихтиёридаги ўз мол-мулкини тасарруф этиши шарт. Агар комиссионер ушбу мажбуриятни бажармаса, воситачи ё мол-мулкни сақлаб қўйишга топширишга ёки уни комитент учун иложи борича фойдали баҳода сотишга ҳақли. Агар воситачилик шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, топшириқни бажаришдан бош тортган воситачи шартнома бекор қилингунча ўзи тузган битимлар учун воситачилик ҳақи олишга, шунингдек шу пайтга қадар қилган харажатларининг қопланишига бўлган ҳуқуқини сақлаб қолади.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.