Fuqarolik kodeksi

843-modda. Воситачилик топшириғининг комитент томонидан бекор қилиниши

Комитент воситачига берган топшириғини истаган вақтида бекор қилиб, воситачилик шартномасини бажаришдан бош тортишга ҳақли. Бунда воситачининг топшириқ бекор қилиниши муносабати билан кўрган зарари умумий асосларда қопланади. Воситачилик шартномаси амал қилиш муддати кўрсатилмаган ҳолда тузилган тақдирда комитент шартномани бекор қилиши ҳақида, агар шартномада хабар қилишнинг узоқроқ муддати назарда тутилган бўлмаса, камида ўттиз кун олдин воситачини хабардор қилиши шарт. Бундай ҳолда комитент воситачига у шартнома бекор қилингунча тузган битимлар учун ҳақ тўлаши, шунингдек воситачи шартнома бекор бўлгунича қилган харажатларни тўлаши шарт. Топшириқ бекор қилинган тақдирда комитент воситачи ихтиёридаги ўз мол-мулкини воситачилик шартномасида белгиланган муддатда, борди-ю бундай муддат белгиланмаган бўлса, дарҳол тасарруф этиши шарт. Агар комитент бу мажбуриятни бажармаса, воситачи мол-мулкни комитент ҳисобидан сақлаб қўйишга топширишга ёки уни комитент учун иложи борича фойдали баҳода сотишга ҳақли.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.