Fuqarolik kodeksi

827-modda. Бошқа шахснинг манфаатини кўзлаб топшириқсиз ҳаракат қилувчи шахснинг мажбуриятлари

Бошқа шахснинг манфаатларини кўзлаб, унинг топшириғисиз ҳаракат қилувчи шахс биринчи имконият туғилиши биланоқ, бу ҳақда манфаатдор шахсга хабар бериши шарт. Агар манфаатдор шахс бу ҳаракатларни маъқулласа, шундан кейин топшириқ шартномаси тўғрисидаги қоидалар тарафларнинг муносабатларига нисбатан қўлланади. Мазкур ҳаракатлар маъқулланмаган тақдирда улар бўйича жавобгарлик топшириқсиз ҳаракат қилган шахс зиммасига юклатилади. Манфаатдор шахсни хабардор қилиш мумкин бўлмаса, ҳаракатларни топшириқсиз бошлаган шахс уларни охирига етказиши, манфаатдор шахс учун салбий мулкий оқибатларнинг олдини олиш бўйича ўзига боғлиқ бўлган ҳамма чораларни кўриши шарт. Бунда топшириқсиз ҳаракат қилган шахс ишни юритиш билан боғлиқ бўлган ҳамма нарсани, шу жумладан тузилган битимлар бўйича мажбуриятларни ҳам ўз зиммасига олиши шарт. Агар бошқа шахснинг манфаатларини кўзлаб унинг топшириғисиз ҳаракат қилаётган шахс биринчи имконият туғилиши биланоқ бу ҳақда манфаатдор шахсни хабардор қилмаса, у қилинган харажатларни қоплашни талаб қилишга ҳақли эмас. Бошқа шахснинг манфаатини кўзлаб топшириқсиз ҳаракат қилаётган шахс тегишли фаолиятнинг амалга оширилишидан манфаатдор бўлган фуқаро вафот этган ёки юридик шахснинг фаолияти тўхтатилган тақдирда ҳам манфаатдор шахснинг меросхўрлари (қонуний ворислари) унинг ўрнини олгунларича бошланган фаолиятни давом эттириши шарт.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.