Fuqarolik kodeksi

826-modda. Бегона шахснинг манфаатини кўзлаб ҳаракат қилиш шартлари

Манфаатдор шахсга ёки унинг мол-мулкига зарар етказилишининг олдини олиш, унинг мажбуриятларини бажариш ёки унинг қонунга зид бўлмаган бошқа манфаатларини кўзлаб, унинг топшириғисиз, бошқа кўрсатмасисиз ёки олдиндан ваъда берилган розилигисиз қилинган ҳаракатлар (бегона шахснинг манфаатини кўзлаб қилинган ҳаракатлар) очиқ кўриниб турган манфаат ёки фойдадан ҳамда манфаатдор шахснинг ҳақиқий ёки эҳтимол тутилган ниятларидан келиб чиқиб ҳамда ишнинг ҳолатларига кўра зарур ғамхўрлик ва эҳтиёткорлик билан қилинмоғи керак. Ушбу бобда назарда тутилган қоидалар бундай ҳаракатлар фаолиятининг мақсадларидан бири бўлган давлат органлари ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари бошқа шахслар манфаатлари йўлида амалга оширадиган ҳаракатларга нисбатан қўлланмайди.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.