Мижозга келган пул маблағлари ҳисобвараққа ўз вақтида киритиб қўйилмаган ёки банк ҳисобварақдан маблағларни асоссиз равишда ўчирган ҳолларда банк мижознинг талаби билан тегишли суммани дарҳол ҳисобвараққа киритиб қўйиши шарт, қонунда назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.
Банк ўз вақтида киритилмаган ёки асоссиз ўчирилган суммага ушбу Кодекснинг 327-моддасига мувофиқ фоизлар тўлаши ва зарарнинг ўрнини қоплаши ҳам шарт. Банк ҳисобварақдан маблағларни ўз вақтида бермаганлиги ва мижознинг ҳисобварақдан маблағларни ўтказиш ҳақидаги фармойишларини ўз вақтида бажармаганлиги учун ҳам жавобгар бўлади, қонунда назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.
lex.uz’dagi asl matnFuqarolik kodeksi
785-modda. Ҳисобварақ бўйича операциялар ўз вақтида амалга оширилмаганлиги ва пул маблағлари асоссиз ўчирилганлиги учун банкнинг жавобгарлиги
(785-модданинг биринчи ва иккинчи қисмлари Ўзбекистон Республикасининг 2009 йил 22 сентябрдаги ЎРҚ-223-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 39-сон, 423-модда)
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.