Fuqarolik kodeksi

784-modda. Ҳисобварақдан пул маблағларини ўчириш навбати

(784-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)

Ҳисобварақда унга қўйилган ҳамма талабларни қаноатлантириш учун етарли миқдорда пул маблағлари бўлса, бу маблағларни ҳисобварақдан ўчириш мижознинг фармойишлари ва ўчириш учун бошқа ҳужжатлар тушган тартибда (календарь навбат), агар қонунда бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, амалга оширилади. Ҳисобварақдаги пул маблағлари унга қўйилган барча талабларни қондириш учун етарли бўлмаган тақдирда, пул маблағлари қуйидаги навбатда ўчирилади: биринчи навбатда мутаносиб равишда бюджетга, бюджетдан ташқари фондларга тўловларни ҳамда иш ҳақи тўлаш учун пул маблағлари берилишини назарда тутувчи тўлов (ижрочи) ҳужжатлари бўйича, алиментларни ундиришга доир талабларни қондириш учун ҳисобварағидан пул маблағларини ўтказиш ёки пулни беришни назарда тутувчи ижрочи ҳужжатлар бўйича, муаллифлик шартномаларига биноан мукофотларни тўлаш бўйича, шунингдек ҳаёти ва саломатлигига етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш бўйича, бюджетга тўловлар бўйича ҳамда меҳнатга оид ва унга тенглаштирилган ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган тўловлар бўйича хўжалик субъектларининг мажбуриятлари тенг даражада бажарилишини таъминловчи ижрочи ҳужжатлар бўйича пул ўчирилади; иккинчи навбатда бошқа пул талабларини қондиришни назарда тутувчи ижро ҳужжатлари бўйича пул ўчирилади; учинчи навбатда бошқа тўлов ҳужжатлари бўйича календарь навбат тартибида пул ўчирилади. Бевосита ишлаб чиқариш фаолияти билан боғлиқ кечиктириб бўлмайдиган эҳтиёжларга пул маблағларини қонунчиликда белгиланган миқдорда ҳисобдан чиқариш, календарь навбат тартибидан ташқари навбатда амалга оширилади.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.