Fuqarolik kodeksi

776-modda. Ҳисобварақда турган пул маблағларини тасарруф этиш ҳуқуқини тасдиқлаш

Мижоз номидан ҳисобварақдаги маблағларни ўтказиш ва бериш ҳақида кўрсатма берадиган шахсларнинг ҳуқуқлари мижоз томонидан банкка қонунда назарда тутилган, қонунга мувофиқ банк қоидалари ҳамда банк ҳисобварағи шартномаси билан белгиланган ҳужжатларни тақдим этиш йўли билан тасдиқланади. Мижоз учинчи шахсларнинг талабига мувофиқ, шу жумладан мижознинг ушбу шахслар олдидаги мажбуриятларини бажариши билан боғлиқ талабига мувофиқ пул маблағларини ҳисобварақдан ўчириш ҳақида фармойиш бериши мумкин. Банк тегишли талаб қўйилган вақтда уни қўйишга ҳақли бўлган шахсни аниқлаш ва бундай талабнинг характери ва асосларини белгилаш имконини берадиган зарур маълумотлар бу фармойишларда ёзма равишда кўрсатилган тақдирда уларни қабул қилади. Банк ҳисобварағи шартномасида ҳисобварақда турган пул маблағларини тасарруф этиш ҳуқуқини электрон тўлов воситаларидан ҳамда уларда мижознинг ўз имзоси, кодлари, пароллари ҳамда фармойиш тегишли ваколати бўлган шахс томонидан берилганлигини тасдиқлайдиган бошқа воситаларнинг ўхшатмаларидан фойдаланилган бошқа ҳужжатлар билан тасдиқлаш назарда тутилган бўлиши мумкин.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.