Fuqarolik kodeksi

775-modda. Банк ҳисобварағи шартномасини тузиш

(775-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 30 августдаги 485-I-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1997 й., 9-сон, 241-модда)

Банк ҳисобварағи шартномаси банк томонидан мижозга ёки у кўрсатган шахсга банкда тарафлар келишган шартларда ҳисобварақ очиш йўли билан тузилади. Юридик шахслар ва фуқаролар ўзларига ҳисоб-китоб ва касса хизмати кўрсатадиган банкларни мустақил танлайдилар. Банк муайян турдаги ҳисобварақлар очиш учун эълон қилган, қонунда ва қонунга мувофиқ белгилаб қўйилган банк қоидаларида назарда тутилган тегишли талабларга мос келадиган шартлар асосида ҳисобварақ очишни таклиф қилиб мурожаат этган мижоз билан банк ҳисобварағи шартномаси тузиши шарт. Банк тегишли операцияларни амалга ошириш қонунда, банкнинг таъсис ҳужжатларида ва унга берилган лицензияда назарда тутилган ҳисобварақни очишни рад этишга ҳақли эмас, ана шундай рад этишга банкда банк хизмати кўрсатишга қабул қилиш имконияти йўқлиги сабаб бўлган ҳоллар бундан мустасно. Банк банк ҳисобварағи шартномасини тузишдан асоссиз равишда бош тортган тақдирда, мижоз унинг олдига ушбу Кодекс 377-моддасининг олтинчи ва еттинчи қисмларида назарда тутилган талабларни қўйишга ҳақли.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.