Fuqarolik kodeksi

455-modda. Маҳсулот етказиб бериш шартномасини бажаришдан бир томонлама бош тортиш

Маҳсулот етказиб бериш шартномасини бажаришдан бир томонлама (тўлиқ ёки қисман) бош тортишга тарафларнинг бири шартномани жиддий бузган тақдирда йўл қўйилади. Маҳсулот етказиб берувчининг маҳсулот етказиб бериш шартномасини бузиши қуйидаги ҳолларда жиддий деб ҳисобланиши мумкин: тегишли даражада сифатли бўлмаган, сотиб олувчи учун мақбул муддатда бартараф қилиб бўлмайдиган камчиликларга эга бўлган товарларни етказиб бериш; товарларни етказиб бериш муддатларини бир неча бор бузиш. Сотиб олувчининг маҳсулот етказиб бериш шартномасини бузиши қуйидаги ҳолларда жиддий деб ҳисобланиши мумкин: товарлар ҳақини тўлаш муддатларини бир неча бор бузиш; товарларни бир неча бор олиб кетмаслик. Тарафларнинг келишувида маҳсулот етказиб бериш шартномасини бажаришдан бир томонлама бош тортиш ёки уни бир томонлама ўзгартиришнинг бошқа асослари ҳам назарда тутилиши мумкин. Агар маҳсулот етказиб бериш шартномасини бекор қилиш ёки ўзгартиришнинг бошқа муддати билдириш хатида назарда тутилмаган ёки тарафлар келишувида белгиланмаган бўлса, шартнома бир тараф бошқа тарафдан шартномани бажаришдан тўла ёки қисман бир тарафлама бош тортиш тўғрисида билдириш хати олган пайтдан бошлаб ўзгартирилган ёки бекор қилинган ҳисобланади.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.