Fuqarolik kodeksi

453-modda. Товарлар тўлиқ етказиб берилмаган, товарларнинг камчиликларини бартараф этиш ёки товарларни бутлаш тўғрисидаги талаблар бажарилмаган ҳолларда сотиб олувчининг ҳуқуқлари

Агар маҳсулот етказиб берувчи товарларни маҳсулот етказиб бериш шартномасида назарда тутилган миқдорда етказиб бермаган бўлса ёхуд сотиб олувчининг (олувчининг) тегишли даражада сифатли бўлмаган товарларни алмаштириш ёки товарларни бутлаш тўғрисидаги талабларини белгиланган муддатда бажармаса, сотиб олувчи етказиб берилмаган товарларни бошқа шахслардан олиб, уларни олиш билан боғлиқ барча зарур ва оқилона харажатларни маҳсулот етказиб берувчи зиммасига юклаш ҳуқуқига эга. Маҳсулот етказиб берувчи товарларни тўлиқ етказиб бермаган ёки сотиб олувчининг товарларнинг камчиликларини бартараф этиш ёки товарларни бутлаш тўғрисидаги талабларини бажармаган ҳолларда сотиб олувчининг бошқа шахслардан товарлар олишга қилган харажатлари ушбу Кодекс 456-моддасининг биринчи қисмида назарда тутилган қоидаларга мувофиқ ҳисоблаб чиқарилади. Сотиб олувчи (олувчи) товарларнинг камчилиги бартараф этилгунча ва улар бутлангунча ёки алмаштирилгунча тегишли даражада сифатли бўлмаган ва бут бўлмаган товарлар ҳақини тўлашдан бош тортиш, борди-ю, товарлар ҳақи тўланган бўлса, –– тўланган суммани қайтаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.