Маҳсулот етказиб бериш шартномасининг шартлари, қонунчиликнинг талаблари ёки товарларнинг бут бўлишига қўйиладиган одатдаги талабларни бузган ҳолда товарлар етказиб берганида сотиб олувчи (олувчи) маҳсулот етказиб берувчига ушбу Кодекснинг 413-моддасида назарда тутилган талабларни қўйишга ҳақли, маҳсулот етказиб берувчи етказиб берилган товарларнинг бут эмаслиги тўғрисида сотиб олувчидан билдириш олганидан кейин товарларни дарҳол бутлаган ёки уларни бут товарлар билан алмаштирган ҳоллар бундан мустасно.
Товарларни чакана нархларда сотаётган сотиб олувчи (олувчи), агар маҳсулот етказиб бериш шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, истеъмолчи томонидан қайтарилган бут бўлмаган товарларни оқилона муддат ичида бут товарлар билан алмаштиришни талаб қилишга ҳақли.
lex.uz’dagi asl matn452-modda. Бут бўлмаган товарлар етказиб бериш оқибатлари
(452-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Oddiy tilda
NIMANI ANGLATADI
Сотувчи ноқис товар етказиб берса, хариди қилувчи уни қайтариши ёки алмаштиришни талаб қила олади. Агар сотувчи товарни дарҳол тузатса ёки бут товар билан алмаштирса, шикоят қўйиш керак эмас. Чакана сотувчи истеъмолчидан қайтарилган ноқис товарни ўз вақтида бут товар билан алмаштиришга мажбур.
KIMGA TEGISHLI
Бу қоида товарни сотувчи ва хариди қилувчи ўртасидаги муносабатларни тартибга солади.
AMALDA
Дўконда сотиб олган телефон ишламаса, сотувчига қайтарасиз. Агар сотувчи бир ҳафта ичида янги телефон билан алмаштирмаса, суд орқали талаб қилиш мумкин. Лекин сотувчи ўзи телефонни дарҳол тузатиб берса, шикоят қўйиш керак эмас.
Izoh sun’iy intellekt tomonidan tayyorlangan, rasmiy sharh emas.
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.