Интеллектуал мулк объектига нисбатан мутлақ ҳуқуқлар эгасига тегишли мулкий ҳуқуқлар, агар ушбу Кодексда ёки бошқа қонунда бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, ҳуқуқ эгаси томонидан шартнома бўйича бошқа шахсга тўлиқ ёки қисман ўтказилиши мумкин, шунингдек бу мутлақ ҳуқуқлар мерос бўлиб ва юридик шахс — ҳуқуқ эгаси қайта ташкил этилганда ҳуқуқий ворислик тартибида ўтади.
Мулкий ҳуқуқларнинг шартнома бўйича ўтказилиши ёхуд уларнинг универсал ҳуқуқий ворислик тартибида ўтиши муаллифлик ҳуқуқининг ва бошқа бегоналаштирилмайдиган ҳамда ўзгага ўтказилмайдиган мутлақ ҳуқуқларнинг ўтказилишига ёки чекланишига сабаб бўлмайди. Бундай ҳуқуқларнинг ўтказилиши ёки чекланиши тўғрисидаги шартнома шартлари ўз-ўзидан ҳақиқий эмас.
Шартнома бўйича ўтказиладиган мутлақ ҳуқуқлар унда аниқлаб қўйилиши лозим. Шартномада бошқа шахсга ўтказиладиган ҳуқуқ сифатида кўрсатилмаган ҳуқуқлар, агар бошқача ҳол исботланмаган бўлса, ўтказилмаган деб ҳисобланади.
Мутлақ ҳуқуқни унинг амал қилиш даврида чекланган вақтга бошқа шахсга беришни назарда тутувчи шартномага нисбатан лицензия шартномаси тўғрисидаги қоидалар қўлланилади.
lex.uz’dagi asl matn1035-modda. Мутлақ ҳуқуқларнинг бошқа шахсга ўтиши
Oddiy tilda
НИМАНИ АНГЛАДАДИ
Интеллектуал мулк эгаси ўз ҳуқуқларини (масалан, ихтирони ишлатиш ҳуқуқи) бошқа одамга берishi мумкин. Бу берish шартнома орқали ёки мерос йўли билан амалга ошади. Лекин муаллифлик ҳуқуқи ва бегоналаштирилмайдиган ҳуқуқлар ҳеч қачон ўтказилмайди.
КИМГА ТЕГИШЛИ
Бу қоида интеллектуал мулк эгалари ва уларнинг ҳуқуқларини олувчи шахсларга тегишли.
АМАЛДА
Ўзбек ихтирачиси ўз патентини компанияга лицензия шартномаси орқали берди — компания муайян вақт ва шартлар асосида ихтирони ишлатиши мумкин. Лекин ихтирачи ўз номи ва шахсияти ҳуқуқи сақланиб қолади.
Izoh sun’iy intellekt tomonidan tayyorlangan, rasmiy sharh emas.
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.