«IT-visa» ва инвестиция визаси электрон бўлмаган шаклда берилган ишбилармонлик кириш визаси, меҳмон визаси ва ватандошлар учун кириш визаси бўйича Ўзбекистон Республикасига келган чет эл фуқароларига ваколатли орган томонидан берилади ва узайтирилади.
Чет эл фуқароси Ўзбекистон Республикасига «IT-visa» ва инвестиция визаси билан келган тақдирда, унинг муддати ваколатли орган томонидан узайтирилади.
Чет эл фуқароси «IT-visa» ва инвестиция визасини олиш учун ваколатли органга белгиланган шаклдаги талабнома билан қуйидаги ҳужжатларни илова қилган ҳолда мурожаат қилади:
а) «IT-visa»ни олиш учун — IT-парк дирекциясининг тавсияси. Мазкур тавсияда «IT-visa»нинг амал қилиш муддати кўрсатилади;
б) инвестиция визасини олиш учун — хорижий инвестициялар иштирокидаги корхонасидан илтимосномани, шунингдек, киритилган инвестициялар тўғрисидаги тегишли маълумотномалардан бири ва миллий паспортини кўрсатган ҳолда.
Маълумотнома:
«Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси» давлат корхонаси томонидан — хўжалик жамиятларининг сотиб олинган акциялари миқдори тўғрисида;
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ёки унинг ҳудудий бошқармалари томонидан — хўжалик жамиятларининг сотиб олинган улушлари миқдори, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида хорижий инвестициялар иштирокида корхоналар ташкил этилганлиги тўғрисида берилади.
«IT-visa» ва инвестиция визасини олган хорижий фуқаро расмийлаштирилган визани «IT-visa» ёки инвестиция визаси амал қилишининг қолган муддати учун фуқаролиги бўлмаган шахснинг янги (алмаштиришда) миллий паспортига ёки ҳаракатланиш ҳужжатига ёпиштириш учун вақтинча яшаш жойи бўйича ваколатли органга мурожаат қилишга ҳақлидир.
«IT-visa»ни олиш ва унинг амал қилиш муддатини узайтириш бўйича ҳужжатларни кўриб чиқиш ва чет эл фуқарога расмийлаштириш муддати 3 суткадан ошмаслиги керак.
Ўзбекистон Республикаси визасиз режим жорий қилинган мамлакатларнинг ахборот технологиялари соҳасидаги хорижий инвесторлари ва мутахассисларига, шунингдек, IT-парк резидентларининг таъсисчилари (иштирокчилари)га, уларнинг яккабошчилик асосидаги ижро этувчи органи вазифасини амалга оширувчи жисмоний шахс ёки коллегиал ижро этувчи органининг раиси ҳамда уларнинг ўринбосарларига, Рақамли стартаплар дастури иштирокчиси бўлган стартап лойиҳалар таъсисчилари (иштирокчилари)га ва мутахассисларига, олий таълим ташкилотларининг ахборот технологиялари соҳасида фан номзоди, фалсафа доктори (PhD) ёки фан доктори (DSc) илмий даражасига эга бўлган хорижлик профессор-ўқитувчиларига Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан чиқмасдан унинг муддатини узайтириш имконияти билан бериладиган, амал қилиш муддати уч йилгача бўлган кўп марталик «IT-visa» ўрнига IT-парк дирекцияси томонидан тавсиянома берилади. Бундай тавсиянома «IT-visa»ra тенглаштирилади.
lex.uz’dagi asl matnЧет эл фуқароларининг Ўзбекистонда бўлиш қоидалари (ВМ қарори №408, 1996)
6²-band. I. умумий қоидалар — 6²-банд
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.