Чет эл фуқароларининг Ўзбекистонда бўлиш қоидалари (ВМ қарори №408, 1996)

6-band. I. умумий қоидалар — 6-банд

Кўп марта фойдаланиладиган визалар уч йилгача муддатга ваколатли орган томонидан чет эл фуқароларининг қуйидаги тоифаларига ва уларнинг оила аъзоларига берилади: а) ваколатхона ходимининг аккредитация қилинганини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлган тақдирда, Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги аккредитация қилинган фирмалар ва компаниялар доимий ваколатхоналари ходимларига берилади. Виза хорижий фирма ёки компаниянинг доимий ваколатхонаси илтимосномаси асосида берилади; б) чет эл фуқаросининг хорижий банк ёки бошқа молия ташкилоти штатига киритилганини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлган тақдирда, қонунчиликда белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикасида рўйхатга олинган хорижий банк ёки бошқа молия ташкилоти ходимларига берилади. Виза хорижий банк ёки бошқа молия ташкилотининг илтимосномаси асосида берилади; в) Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтказилган ёки аккредитация қилинган қўшма корхоналар ва 100 фоиз хорижий инвестиция иштирокидаги корхоналар ходимларига улар Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги томонидан берилган Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳнат фаолияти ҳуқуқига доир тасдиқномани олганларидан сўнг, агар икки томонлама ва кўп томонлама ҳукуматлараро Битимлар билан бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, берилади. Виза корхона илтимосномаси асосида берилади; г) инвестиция лойиҳаларини амалга оширишда қатнашаётган хорижий компанияларнинг мансабдор шахслари ва мутахассисларига визалар Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, идоралари ва хўжалик бирлашмалари раҳбарларининг илтимосномалари асосида берилади. д) хорижий инвестицияли корхоналарнинг муассислари (иштирокчилари) ва уларнинг оила аъзолари учун.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.