Чет эл фуқароларининг Ўзбекистонда бўлиш қоидалари (ВМ қарори №408, 1996)

15¹⁷-band. II¹. Ички ишлар органлари томонидан чет эл фуқароларининг Ўзбекистон Республикасида бўлиш виза муддатларини узайтириш тартиби — 15¹⁷-банд

Чет эл фуқароси юридик ёки жисмоний шахсларнинг таклифига биноан келганда, бошқа юридик ёки жисмоний шахс ушбу фуқарога нисбатан белгиланган мажбуриятни ва жавобгарликни зиммасига олган ҳолда, уни ўз йўналиши бўйича Ўзбекистон Республикасида қабул қилиш ҳуқуқига эга. Бундан ташқари, тақдим этилган тегишли талабномаларга асосан қуйидаги ҳолларда чет эл фуқароларига виза расмийлаштириб берилади: чет эл фуқаролари турли сабабларга кўра паспортларини (ҳаракатланиш ҳужжатини) алмаштирганда (эски паспортида (ҳаракатланиш ҳужжатида) мавжуд бўлган визанинг амал қилиш муддатига янги виза расмийлаштириб берилади); паспорт (ҳаракатланиш ҳужжати) йўқолганда (ушбу ҳолатни тасдиқловчи ваколатли органнинг маълумотномаси тақдим этилади); чет эл фуқаросининг фарзанди Ўзбекистон Республикаси ҳудудида туғилганда (агар Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига мансуб бўлмаганда, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органлари томонидан берилган туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома ва тегишли давлатнинг Ўзбекистон Республикасида жойлашган элчихонаси томонидан берилган миллий паспорт (ҳаракатланиш ҳужжати) тақдим этилганда); Ўзбекистон Республикаси ҳудудига визасиз кириб келган 16 ёшга тўлмаган чет эл фуқароси республика ҳудудида 16 ёшга тўлганда; амалдаги визанинг сафарлар сони тугаганда; Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини йўқотган чет эл фуқаросига; кўчириб берилаётган амалдаги виза ваколатли орган томонидан узайтирилганда (кўчириб берилган виза учун давлат божи ундирилмайди).
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.