Ўзбекистон Республикаси фуқароси ёки Ўзбекистон Республикасида доимий аккредитация қилинган ва рўйхатдан ўтказилган чет эл фуқаролари таклифи бўйича меҳмон сафарини амалга оширувчи чет эл фуқаросининг виза муддатини узайтириш учун ваколатли органга қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:
мазкур Тартибга 2-иловага мувофиқ белгиланган шаклда икки нусхадаги виза талабномаси;
таклиф этувчи шахс, чет эл фуқаросининг миллий паспорти ёки ҳаракатланиш ҳужжати (нусхалари олиниб, асли қайтарилади);
таклиф қилинган чет эл фуқаросининг амалдаги виза нусхаси;
агар чет эл фуқароси таклиф этувчи шахснинг яқин қариндоши бўлса, ушбу ҳолатни тасдиқловчи ҳужжатлар (никоҳ гувоҳномаси ва туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома)дан нусхалар;
чет эл фуқароси Ўзбекистон Республикасида доимий аккредитация қилинган ва рўйхатдан ўтказилган бошқа чет эл фуқароларининг таклифига асосан меҳмон сифатида келганида, уларни таклиф қилган шахснинг доимий аккредитация қилинганлик ҳужжати ва амалдаги визасининг нусхаси.
Шунингдек, чет эл фуқароси томонидан визани узайтиришга асос бўлувчи (доимий яшашга ҳужжат топширганлиги, мактабда таҳсил олиши, даволаниши ва шу кабиларни тасдиқловчи бошқа) ҳужжатлар ҳам тақдим этилиши мумкин.
lex.uz’dagi asl matnЧет эл фуқароларининг Ўзбекистонда бўлиш қоидалари (ВМ қарори №408, 1996)
15¹⁶-band. II¹. Ички ишлар органлари томонидан чет эл фуқароларининг Ўзбекистон Республикасида бўлиш виза муддатларини узайтириш тартиби — 15¹⁶-банд
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.