Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни доимий яшашга рухсатнома олиш учун ҳужжатларни кўриб чиққанлик ва расмийлаштирилганлик ҳамда доимий рўйхатга олганлик учун «Давлат божи тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ Давлат божлари ставкаларида белгиланган миқдорда давлат божи ундирилади.
Доимий яшашга рухсатнома олиш учун ҳужжатларни кўриб чиққанлик ва расмийлаштирилганлик учун давлат божи суммаси қуйидаги тартибда тақсимланади:
8 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг бюджетдан ташқари жамғармасига йўналтирилади;
92 фоизи — Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети ҳисобига ўтказилади.
Доимий рўйхатга олганлик учун давлат божи суммаси қуйидаги тартибда тақсимланади:
10 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг бюджетдан ташқари жамғармасига йўналтирилади;
90 фоизи — Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети ҳисобига ўтказилади.
«Фахрий фуқаро» мақоми берилган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга, шунингдек, уларнинг оила аъзоларига (эри, хотини ва вояга етмаган фарзандларига) доимий яшашга рухсатнома олиш учун ҳужжатларни кўриб чиққанлик ва расмийлаштирилганлик ҳамда доимий рўйхатга олганлик учун давлат божи ундирилмайди.
lex.uz’dagi asl matnЧет эл фуқароларини вақтинча ва доимий рўйхатга олиш низомлари (ВМ қарори №593, 2020)
I2-5-band. 1-боб. Умумий қоидалар — I2-5-банд
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.