Чет эл фуқароларини вақтинча ва доимий рўйхатга олиш низомлари (ВМ қарори №593, 2020)

I2-49-band. 4-боб. Вилоят ҳудудида доимий яшовчи чет эл фуқароси ва фуқаролиги бўлмаган шахснинг доимий яшашга рухсатномаси ва доимий рўйхатини бекор қилиш тартиби — I2-49-банд

Мазкур Низомнинг 14-банди асосида доимий яшашга рухсатнома олган чет эл фуқароси ва фуқаролиги бўлмаган шахснинг доимий яшашга рухсатномаси тегишли давлат ҳокимияти ва бошқаруви органи, хўжалик бирлашмаси, республика аҳамиятига молик бошқа давлат ташкилотлари раҳбарининг МваФРБга тақдим этилган билдиришномаси асосида бекор қилинади. Агар чет эл фуқароси ва фуқаролиги бўлмаган шахснинг доимий рўйхатга олиниши учун бошқа асослар мавжуд бўлмаса, МваФРБ беш иш кунида доимий яшашга рухсатномани бекор қилиш учун шахсий йиғма иш жилдини ИИВ МваФРБ ва ИИБ МваФРБга юборади ҳамда бу ҳақда чет эл фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахсни огоҳлантиради. ҚР ИИВ МваФРБ ва ИИБ МваФРБ ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, доимий яшашга рухсатномани бекор қилиш бўйича Қорақалпоғистон Республикаси ички ишлар вазири ўринбосари, вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи ўринбосари томонидан тасдиқланадиган асослантирилган қарор қабул қилади ва бу ҳақда ИИВ МваФРББга ёзма равишда маълумот юборади. Қарор шахсий йиғма иш жилдига бириктирилган ҳолда, ижро учун МваФРБга қайтариб юборилади.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.