Давлат бюджетининг лойиҳасини ишлаб чиқиш Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан:
макроиқтисодий кўрсаткичлар прогнози;
даромадларнинг ташкил топиш манбалари бўйича Давлат бюджети даромадлари прогнози;
биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчиларнинг бюджет сўровлари ва Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети ҳисобидан айрим тадбирлар учун харажатлар ҳажмининг прогнози;
Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳрининг маҳаллий бюджетлари лойиҳалари асосида ишлаб чиқилади.
Давлат бюджетининг лойиҳасида харажатлар даромадларнинг прогноз қилинаётган ҳажмидан келиб чиқиб Давлат бюджети тақчиллигининг чекланган миқдори ҳисобга олинган, уни қоплаш манбалари белгиланган ҳолда назарда тутилади.
Давлат бюджетининг лойиҳаси:
ушбу Кодекснинг 50 ва 69-моддаларига мувофиқ Давлат бюджетининг даромадлар манбалари бўйича даромадлари ва йўналишлар бўйича харажатлари прогнозидан;
Давлат бюджети тақчиллигининг энг юқори миқдори ва уни қоплаш манбаларидан таркиб топади.
Давлат мақсадли жамғармаларини тақсимловчи органлар томонидан ишлаб чиқилган давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг лойиҳалари тушумлар манбалари бўйича даромадлар ва йўналишлар бўйича харажатлар прогнозидан таркиб топади.
Давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг лойиҳаларини тақчиллик билан ишлаб чиқишга, агар тақчиллик давлат мақсадли жамғармаларининг йил бошидаги қолдиқ маблағлари билан қопланмаса, йўл қўйилмайди.
lex.uz’dagi asl matn95-modda. Давлат бюджетининг ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг лойиҳасини ишлаб чиқиш
(95-модда биринчи қисмининг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-1107-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.12.2025 й., 03/25/1107/1216-сон)
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.