Туманлар ва шаҳарлар бюджетларининг лойиҳалари туманлар ва шаҳарлар иқтисодиёт ва молия бўлимлари томонидан:
даромадлар бўйича — Давлат бюджетига киритиладиган даромадлар прогнозига доир таклифлар ҳамда солиқ инспекциялари, ҳокимликларнинг бўлимлари ва давлат бошқаруви органларининг бошқа туман ҳамда шаҳар бўлинмалари томонидан маъмурий-ҳудудий бирлик иқтисодиётини ривожлантиришнинг макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнозига мувофиқ тақдим этиладиган бошқа ахборот асосида;
Қорақалпоғистон Республикасининг республика бюджетидан, вилоятларнинг вилоят бюджетларидан ва Тошкент шаҳрининг шаҳар бюджетидан ажратиладиган бюджетлараро трансфертларнинг чекланган миқдорлари асосида;
харажатлар бўйича — туманлар ва шаҳарлар бюджетларидан молиялаштириладиган ҳудудий бюджет маблағларини тақсимловчиларнинг бюджет сўровлари асосида ишлаб чиқилади.
Қорақалпоғистон Республикаси бюджетининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларининг лойиҳалари Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар иқтисодиёт ва молия бош бошқармалари томонидан:
даромадлар бўйича — Давлат бюджетига киритиладиган даромадлар прогнозига доир таклифлар ҳамда солиқ бошқармалари ва ҳокимликларнинг бошқармалари, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар давлат бошқаруви органларининг бўлинмалари томонидан маъмурий-ҳудудий бирлик иқтисодиётини ривожлантиришнинг макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнозига мувофиқ тақдим этиладиган бошқа ахборот асосида;
Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетидан ажратиладиган бюджетлараро трансфертларнинг чекланган миқдорлари асосида;
харажатлар бўйича — Қорақалпоғистон Республикасининг республика бюджетидан, вилоятларнинг вилоят бюджетларидан, Тошкент шаҳрининг шаҳар бюджетидан молиялаштириладиган ҳудудий бюджет маблағларини тақсимловчиларнинг бюджет сўровлари ҳамда тегишли туманлар ва шаҳарлар бюджетларининг лойиҳалари, шунингдек Қорақалпоғистон Республикасининг республика бюджетидан, вилоятларнинг вилоят бюджетларидан ва Тошкент шаҳрининг шаҳар бюджетидан молиялаштириладиган айрим тадбирлар учун харажатларнинг прогноз қилинаётган ҳажми асосида ишлаб чиқилади.
Қорақалпоғистон Республикаси бюджетининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларининг лойиҳаларини тақчиллик билан ишлаб чиқишга йўл қўйилмайди.
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, туманлар ва шаҳарлар ҳокимликлари тегишли бюджетларни биринчи навбатда иш ҳақи ҳамда унга тенглаштирилган тўловлар, озиқ-овқат маҳсулотлари ва дори-дармон воситаларини сотиб олиш, шунингдек коммунал хизматлар харажатларини назарда тутган ҳолда шакллантиради.
Туманлар ва шаҳарлар ҳокимликлари туманлар ва шаҳарлар бюджетлари тасдиқланган харажатларининг (бундан туманлар ва шаҳарлар бюджетлари захира жамғармаларининг маблағлари мустасно) 5 фоизига тенг миқдордаги маблағларни жамоатчилик фикри асосида шакллантириладиган тадбирларни молиялаштиришга йўналтиради.
lex.uz’dagi asl matn94-modda. Қорақалпоғистон Республикаси бюджетининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларининг лойиҳаларини ишлаб чиқиш
(94-модда биринчи қисмининг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-1107-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.12.2025 й., 03/25/1107/1216-сон)
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.