Келгуси йил учун бюджет сўровлари жорий йилнинг 1 августига қадар:
Қорақалпоғистон Республикасининг республика бюджетидан, вилоятларнинг вилоят бюджетларидан ва Тошкент шаҳрининг шаҳар бюджетидан, туманлар ва шаҳарлар бюджетларидан молиялаштириладиган ҳудудий бюджет маблағларини тақсимловчилар томонидан тегишли иқтисодиёт ва молия органларига;
биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчилар, Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетидан молиялаштириладиган объектларни лойиҳалаштириш, қуриш (реконструкция қилиш) ҳамда жиҳозлаш учун капитал қўйилмалар бўйича давлат мақсадли жамғармаларини тақсимловчи органлар томонидан — Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигига тақдим этилади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан ўрта муддатли давр учун макроиқтисодий кўрсаткичларнинг аниқлаштирилган прогнозлари — жорий йилнинг 15 августига қадар ишлаб чиқилади.
Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитаси ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси ва бошқа вазирликлар ҳамда идоралар Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармалари даромадларининг прогнози бўйича таклифларни Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигига ҳамда давлат мақсадли жамғармаларини тақсимловчи органларга — жорий йилнинг 20 августигача тақдим этади.
Бунда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги келгусидаги ўрта муддатли давр учун макроиқтисодий кўрсаткичларнинг аниқлаштирилган прогнозларидан келиб чиққан ҳолда Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармалари даромадларининг янгиланган прогнози бўйича тайёрланган таклифлар асосида қуйидагиларга:
биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчиларга келгуси молия йили учун ажратиладиган бюджет маблағларининг чекланган миқдорларига;
Қорақалпоғистон Республикаси бюджетининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларининг, шунингдек биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчиларнинг келгуси молия йили учун объектларни лойиҳалаштириш, қуриш (реконструкция қилиш) ва жиҳозлаш учун капитал қўйилмалар бўйича харажатларининг чекланган миқдорларига;
Қорақалпоғистон Республикаси бюджетига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларига келгуси молия йили учун Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетидан ажратиладиган бюджетлараро трансфертларнинг чекланган миқдорларига;
Давлат мақсадли жамғармаларига келгуси молия йили учун Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетидан ажратиладиган бюджетлараро трансфертларнинг чекланган миқдорларига ўзгартиришлар киритади.
Бюджет сўровларини кўриб чиқиш жараёнида Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги бюджет сўровлари олинганидан кейин бир ой муддатда қуйидагиларга билдиришномалар юборади:
биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчиларга ва давлат мақсадли жамғармаларини тақсимловчи органларга — келгуси молия йили учун ажратиладиган бюджет маблағларининг чекланган миқдорларига киритилган ўзгартиришлар, амалга ошириш учун асослар мавжуд бўлмаган, ижтимоий-иқтисодий самарадорлиги паст бўлган, бюджет даромадларининг тегишли ўсиши билан таъминланмаган харажатларни камайтириш тўғрисида, шунингдек бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағларини олувчилар фаолиятининг самарадорлиги кўрсаткичлари пасайган ҳолларда харажатларни мақбуллаштириш ҳақида;
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига, вилоятлар, Тошкент шаҳар ҳокимликларига ва давлат мақсадли жамғармаларини тақсимловчи органларга — тегишли бюджетларнинг ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг даромадлари ҳамда харажатларининг прогнозлари асоссиз равишда пасайтирилган ёки оширилган ҳолларда мазкур прогнозларга тузатиш киритиш ҳақида, шунингдек бюджетлараро трансфертларнинг чекланган миқдорлари тўғрисида
Бунда биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчилар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, Тошкент шаҳар ҳокимликлари ва давлат мақсадли жамғармаларини тақсимловчи органлар Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг ёзма билдиришларини олганидан кейин уч иш куни ичида мазкур ёзма билдиришларда кўрсатилган фикр-мулоҳазаларни ҳисобга олган ҳолда янгиланган бюджет сўровларини тақдим этиши шарт.
lex.uz’dagi asl matn92-modda. Бюджет сўровларини тақдим этиш муддатлари
(92-модда биринчи қисмининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-1107-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.12.2025 й., 03/25/1107/1216-сон)
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.