Бюджет кодекси

91-modda. Бюджет сўровларини кўриб чиқиш тартиби

(91-модда биринчи қисмининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-1107-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.12.2025 й., 03/25/1107/1216-сон)

Бюджет сўровларини кўриб чиқиш: туманлар ва шаҳарлар бюджетларидан молиялаштириладиган ҳудудий бюджет маблағларини тақсимловчилар бўйича — туманлар ва шаҳарлар иқтисодиёт ва молия бўлимлари томонидан; Қорақалпоғистон Республикасининг республика бюджетидан, вилоятларнинг вилоят бюджетларидан ва Тошкент шаҳрининг шаҳар бюджетидан молиялаштириладиган ҳудудий бюджет маблағларини тақсимловчилар, шунингдек туманлар ва шаҳарлар бюджетлари лойиҳалари бўйича — Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар иқтисодиёт ва молия бош бошқармалари томонидан; биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчилар тасарруфидаги бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағларини олувчилар бўйича, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетидан молиялаштириладиган иккинчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчилар бўйича — тегишли биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчилар томонидан; Қорақалпоғистон Республикасининг республика бюджети, вилоятларнинг вилоят бюджетлари ва Тошкент шаҳрининг шаҳар бюджети, шунингдек биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчиларининг объектларни лойиҳалаштириш, қуриш (реконструкция қилиш) ва жиҳозлаш учун капитал қўйилмалари бўйича — Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан; биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчилар, Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетлари лойиҳалари, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси ҳамда давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг лойиҳалари бўйича — Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан амалга оширилади. Шунингдек Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги иккинчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчилар бўйича бюджет сўровларини кўриб чиқади.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.