Бюджет буюртмаси бюджет ташкилоти, бюджет маблағлари олувчи ва бюджет маблағларини тақсимловчи томонидан тузилади.
Бюджет ташкилоти ёхуд бюджет маблағлари олувчи томонидан тузилган бюджет буюртмаси тегишли бюджет маблағларини тақсимловчига бюджет маблағларини тақсимловчи томонидан белгиланган муддатда, бироқ тегишли иқтисодиёт ва молия органи ва давлат мақсадли жамғармасини тақсимловчи органга бюджет сўровини тақдим этиш муддатидан кечиктирмасдан тақдим этилади.
Бюджет буюртмасида ўтган ва жорий йиллар учун ҳамда келгуси уч йил учун бюджет тизими бюджетларининг маблағлари ҳисобидан амалга ошириладиган харажатлар бюджет таснифига мувофиқ акс эттирилади.
Бюджет маблағларини тақсимловчи ўз тасарруфидаги бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчиларнинг бюджет буюртмалари асосида жамланма бюджет буюртмасини тузади.
Бюджет маблағларини тақсимловчининг жамланма бюджет буюртмаси бюджет маблағларини тақсимловчининг ривожлантириш дастури билан узвий боғлиқ ҳолда тузилади.
Бюджет буюртмасида харажатлар ҳажмларини ўтган йилларга нисбатан кўпайтиришга фақат асословчи қонун ҳужжати бўлган тақдирда ва мазкур кўпайтириш бюджет маблағларини тақсимловчининг ривожлантириш дастурида назарда тутилган ҳолларда йўл қўйилади.
lex.uz’dagi asl matn89-modda. Бюджет буюртмаси
(89-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-1107-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.12.2025 й., 03/25/1107/1216-сон)
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.