Бюджет маблағларини тақсимловчининг ривожлантириш дастури бюджет маблағларини тақсимловчи томонидан уч йилдан кам бўлмаган давр учун тузилади ва қуйидагиларни ўз ичига олади:
бюджет маблағларини тақсимловчи фаолиятининг барча соҳалари бўйича ривожланишнинг асосий йўналишлари, мақсадлари вазифаларини, сифат ва миқдор кўрсаткичларини;
мақсадларга эришиш ва вазифаларни бажаришга қаратилган ўзаро боғлиқ ҳуқуқий, иқтисодий, ижтимоий, ташкилий ва техник тадбирлар мажмуини;
мақсадларга эришиш ва вазифаларни бажаришни таъминлайдиган, муддатлари ва турлари бўйича келишилган кутилаётган натижалар кўрсаткичлари тизимини.
Бюджет маблағларини тақсимловчининг ривожлантириш дастури Ўзбекистон Республикасининг қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари билан белгиланган мақсад ва вазифаларга асосланади.
Бюджет маблағларини тақсимловчининг ривожлантириш дастури бюджет маблағларини тақсимловчи томонидан юқори турувчи орган билан келишилган ҳолда тасдиқланади.
lex.uz’dagi asl matn88-modda. Бюджет маблағларини тақсимловчининг ривожлантириш дастури
(88-модда биринчи қисмининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-660-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.12.2020 й., 03/20/660/1682-сон)
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.