Бюджет кодекси

86-modda. Ўтган йилда эришилган натижалар ва жорий йилда кутилаётган натижалар тўғрисидаги таҳлилий ҳисобот

Ўтган йилда эришилган натижалар ва жорий йилда кутилаётган натижалар тўғрисидаги таҳлилий ҳисобот бюджет ташкилоти, бюджет маблағлари олувчи ва бюджет маблағларини тақсимловчи томонидан тузилади ҳамда бюджет ташкилоти, бюджет маблағлари олувчи ва бюджет маблағларини тақсимловчининг фаолиятини баҳолаш, бундан буён уни бюджет тизими бюджетларининг маблағлари ҳисобидан молиялаштиришнинг мақсадга мувофиқлиги ҳақида таклифлар тайёрлаш учун фойдаланилади. Ўтган йилда эришилган натижалар ва жорий йилда кутилаётган натижалар тўғрисидаги таҳлилий ҳисобот бюджет ташкилоти, бюджет маблағлари олувчи ва бюджет маблағларини тақсимловчининг ҳар бир фаолият тури бўйича ўтган йилда эришилган ва жорий йилда кутилаётган натижаларининг асосий миқдор ва сифат кўрсаткичлари ҳақидаги ахборотни ўз ичига олади. Ўтган йилда эришилган натижалар ва жорий йилда кутилаётган натижалар тўғрисидаги таҳлилий ҳисобот қисқа ва аниқ шаклда баён этилиши ҳамда у мазкур фаолият соҳасида касбий билимларга эга бўлмаган шахсларнинг уни тушунишини қийинлаштирадиган махсус атамаларни ўз ичига олмаслиги керак.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.