Бюджет кодекси

85-modda. Бюджет сўрови

(85-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-1107-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.12.2025 й., 03/25/1107/1216-сон)

Бюджет сўрови: бюджет ташкилотининг, бюджет маблағлари олувчининг ва бюджет маблағларини тақсимловчининг бюджет тизими бюджетлари маблағларидан фойдаланиш билан боғлиқ фаолиятининг миқдор ва сифат кўрсаткичларини ўз ичига олувчи, ўтган йилда эришилган натижалар ва жорий йилда кутилаётган натижалар тўғрисидаги таҳлилий ҳисоботни; харажат мажбуриятларининг уларни киритиш (ижро этиш) учун асос бўладиган ҳамда молиялаштириш манбалари ва амал қилиш муддатларини белгилайдиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, шартномалар ва (ёки) уларнинг алоҳида қоидалари кўрсатилган реестрини; бюджет маблағларини тақсимловчининг ривожлантириш дастурини; бюджет маблағларини тақсимловчининг ривожлантириш дастури билан узвий боғлиқ ҳолда тузилган келгуси давр учун бюджет буюртмасини ўз ичига олади. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, давлат мақсадли жамғармаларини тақсимловчи органлар бюджет сўрови билан бир вақтда тегишли бюджетлар ва давлат мақсадли жамғармалари даромадларининг келгуси давр учун прогнозларини тақдим этади. Бюджет сўровини тузиш тартиби Давлат бюджети, давлат мақсадли жамғармалари ва бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари жамғармалари бўйича Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан белгиланади.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.