Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси:
Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисидаги қонун лойиҳаси ва ўрта муддатли давр учун фискал стратегия бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига, Қорақалпоғистон Республикаси бюджетининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларининг лойиҳалари бўйича тегишинча Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларига хулоса тақдим этади;
вазирликларнинг, идораларнинг ҳамда банкларнинг бюджет тизими бюджетлари даромадлари ва харажатлари моддаларининг мақсадли ижросини бошланғич маълумотлар бўйича назорат қилиш имконини берувчи ахборот тизимлари ва ресурсларидан фойдаланиш имкониятига эга бўлади;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг банк ҳисобварақларидаги маблағларнинг қонуний шакллантирилганлиги, мақсадли ҳамда самарали сарфланиши устидан назоратни амалга оширади;
Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси, шунингдек белгиланган тартибда ташкил этилган бошқа жамғармалар маблағларининг шакллантирилиши ҳамда улардан фойдаланилиши устидан назоратни амалга оширади;
Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетлари даромад қисмининг ижроси устидан назоратни амалга оширади;
бюджет тизими бюджетлари маблағларидан мақсадли фойдаланилиши устидан назоратни амалга оширади;
Ўзбекистон Республикаси консолидациялашган бюджетининг ижроси тўғрисидаги йиллик ҳисобот ҳамда биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчилар учун белгиланган бюджет маблағларидан фойдаланиш билан боғлиқ мақсадли индикаторларнинг бажарилиши бўйича ташқи аудитни ва баҳолашни амалга оширади ҳамда улар юзасидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига хулоса тақдим этади;
Давлат бюджетининг ва давлат мақсадли жамғармаларининг ижроси тўғрисида тақдим этилган чораклик ҳисоботни Давлат молиясини бошқариш ахборот тизимидан ҳамда бошқа электрон манбалардан олинган статистик, молиявий ва бошқа маълумотлар асосида таҳлил қилиш ҳамда баҳолаш усули орқали амалга ошириладиган ўрганишлар асосида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига тезкор хулоса тақдим этади.
Қорақалпоғистон Республикаси бюджетининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларининг ижроси ҳамда бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари жамғармалари ижроси тўғрисидаги йиллик ҳисоботни ташқи аудитдан ўтказишни ва баҳолашни амалга оширади ҳамда улар юзасидан тегишинча Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларига хулоса тақдим этади;
Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисидаги Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақидаги қонун лойиҳаси бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига хулоса тақдим этади;
бюджет жараёнининг очиқлигини таъминлаш тартибига риоя этилиши устидан назоратни амалга оширади;
ўз ваколатига кирадиган масалаларга доир норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилади.
Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси қонунчиликка мувофиқ бюджет соҳасида бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.
lex.uz’dagi asl matn26-modda. Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг бюджет соҳасидаги ваколатлари
(26-модда биринчи қисмининг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-1107-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.12.2025 й., 03/25/1107/1216-сон)
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.