Бюджет кодекси

25-modda. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг бюджет соҳасидаги ваколатлари

(25-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-1107-сонли Қонунига асосан саккизинчи ва тўққизинчи хатбошилар билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.12.2025 й., 03/25/1107/1216-сон)

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси: навбатдаги йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисидаги қонун лойиҳасини (бундан буён матнда Давлат бюджети тўғрисидаги қонун лойиҳаси деб юритилади) ва бюджетномани ишлаб чиқиш жараёнини ташкил этади ҳамда мувофиқлаштириб боради; биринчи ва иккинчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчилар рўйхатини тасдиқлайди; Давлат бюджети тўғрисидаги қонун лойиҳасини ва бюджетномани кўриб чиқиш ҳамда тегишли хулоса тақдим этиш учун Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасига юборади; бюджетномани Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг палаталарига тақдим этади; Давлат бюджети тўғрисидаги қонун лойиҳасини Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига киритади; давлат бошқаруви органларининг Давлат бюджетини ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларини ижро этиш борасидаги фаолиятини мувофиқлаштириб боради ҳамда назорат қилади; Ўзбекистон Республикаси консолидациялашган бюджетининг ижроси тўғрисидаги йиллик ҳисоботни ташқи аудитдан ўтказиш ва баҳолаш учун Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасига тақдим этиш шаклларини белгилайди; Ўзбекистон Республикаси консолидациялашган бюджетининг ижроси тўғрисидаги йиллик ҳисоботни, шунингдек Давлат бюджетининг ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг ижроси тўғрисидаги чораклик ҳисоботларни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига тақдим этиш шаклларини белгилайди; Давлат бюджетининг ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг ижроси тўғрисидаги ҳисоботларни ҳар чоракда кўриб чиқади; ўтган молия йили учун Ўзбекистон Республикаси консолидациялашган бюджетининг ижроси тўғрисидаги йиллик ҳисоботни, шунингдек жорий молия йили учун Давлат бюджетининг ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг ижроси тўғрисидаги чораклик ҳисоботларни ташқи аудитдан ўтказиш ҳамда баҳолаш учун Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасига юборади; Ўзбекистон Республикаси консолидациялашган бюджетининг ижроси тўғрисидаги йиллик ҳисоботни тасдиқлаш учун Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг хулосаси билан, шунингдек Давлат бюджетининг ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг ижроси тўғрисидаги чораклик ҳисоботларни тасдиқлаш учун Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг тезкор хулосаси билан бирга Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига тақдим этади; ушбу Кодекснинг 145 ва 149-моддаларида назарда тутилган ҳолларда молия йили мобайнида Ўзбекистон Республикаси республика бюджетидан ажратиладиган маблағларга ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги таклифларни кўриб чиқади; Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисидаги Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақидаги қонун лойиҳасини Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг тегишли хулосаси билан биргаликда кўриб чиқиш учун Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига киритади; Давлат бюджети даромадлари прогнозини чораклар ва ҳудудлар кесимида Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига киритади; Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг захира жамғармаси маблағларидан фойдаланиш тўғрисида қарорлар қабул қилади; биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловларига Ўзбекистон Республикаси республика бюджетидан ажратиладиган маблағлар доирасида иккинчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчиларга ажратиладиган бюджет маблағларининг чекланган миқдорларини тасдиқлайди. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Ўзбекистон Республикаси республика бюджетининг қўшимча манбаларидан фойдаланиш тўғрисида таклифларни Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига киритиб боради. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қонунчиликка мувофиқ бюджет соҳасида бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.