Бюджет кодекси

22-modda. Бюджет тизими бюджетлари харажатларининг таснифи

(22-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 24 декабрдаги ЎРҚ-508-сонли Қонунига асосан тўртинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.12.2018 й., 03/18/508/2365-сон — 2019 йил 1 январдан кучга киради)

Бюджет тизими бюджетлари харажатларининг таснифи бюджет тизими бюджетлари харажатларини кодлашдан иборат бўлади ва уларнинг йўналишини акс эттиради. Бюджет тизими бюджетлари харажатлари таснифининг тузилмаси қуйидагилардан иборат: бюджет тизими бюджетлари маблағларининг манбалари ва даражалари таснифи; вазифа жиҳатидан тасниф; дастурий тасниф; ташкилий тасниф; иқтисодий тасниф; ҳудудий тасниф. Бюджет тизими бюджетлари маблағларининг манбалари ва даражалари таснифи амалга оширилаётган харажатларнинг тегишли маблағлар манбалари ва бюджетлар даражаларига мансублигини аниқлаш учун қўлланилади. Харажатларнинг вазифа жиҳатидан таснифи давлат функцияларини бажариш учун маблағлар йўналишини акс эттирувчи харажатларни гуруҳлашдир. Харажатларнинг дастурий таснифи давлат, тармоқ ва ҳудудий ривожлантириш дастурларини бажариш учун маблағлар йўналишини акс эттирувчи харажатларни гуруҳлашдан иборатдир. Харажатларнинг ташкилий таснифи бюджет тизими бюджетларининг маблағларини тақсимловчилар бўйича кодлашдан иборат бўлади. Харажатларнинг иқтисодий таснифи харажатларни иқтисодий йўналишига кўра кодлашдан иборат бўлади. Ҳудудий тасниф бюджет ташкилотларининг ва бюджет маблағлари олувчиларнинг тегишли маъмурий-ҳудудий бирликка мансублигини аниқлаш мақсадида қўлланилади.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.