Бюджет тизими бюджетлари даромадларининг таснифи даромадларни уларнинг турлари ва манбалари бўйича кодлашдан иборат бўлади.
Бюджет тизими бюджетлари даромадларининг таснифи тузилмаси қуйидагилардан иборат:
бюджет тизими бюджетлари маблағларининг манбалари ва даражалари таснифи;
даромадларнинг турлари;
ташкилий тасниф;
ҳудудий тасниф.
Бюджет тизими бюджетлари маблағларининг манбалари ва даражалари таснифи келиб тушаётган даромадларнинг тегишли маблағлар манбаларига ва ушбу бюджетлар даражаларига мансублигини аниқлаш учун қўлланилади.
Даромадларнинг тури бўлим, параграф ва даромад типидан иборатдир.
Даромадлар бўлими даромадларни уларни олиш манбалари бўйича кодлашдан иборат бўлади.
Даромадлар параграфи солиқларни, йиғимларни ва давлат божини, шунингдек солиқ бўлмаган тўловларни уларни ундириш базаси бўйича кодлашдан иборат бўлади.
Даромад типи бюджет тизими бюджетлари даромадининг аниқ туридан иборат бўлади.
Ташкилий тасниф келиб тушаётган даромадларнинг ана шу даромадларни маъмурий жиҳатдан идора қилувчи тегишли органга мансублигини идентификациялаш мақсадида қўлланилади.
Ҳудудий тасниф келиб тушаётган даромадларнинг ушбу даромадлар шакллантирилаётган ёхуд ўтказиб берилаётган тегишли маъмурий-ҳудудий бирликка мансублигини идентификациялаш мақсадида қўлланилади.
lex.uz’dagi asl matn21-modda. Бюджет тизими бюджетлари даромадларининг таснифи
(21-модданинг олтинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-1107-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.12.2025 й., 03/25/1107/1216-сон)
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.