Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси Давлат бюджетининг ижроси устидан назоратни амалга оширади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:
Ўзбекистон Республикаси консолидациялашган бюджетининг ижроси тўғрисидаги йиллик ҳисоботни ҳамда зарур материалларни ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 15 майидан кечиктирмай Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг хулосаси билан бирга;
Давлат бюджетининг ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг биринчи чоракдаги, ярим йиллик ва тўққиз ойлик ижроси тўғрисидаги ҳисоботларни ҳамда зарур материалларни Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг тезкор хулосаси билан бирга, ушбу тезкор хулоса олинган кундан эътиборан икки кун ичида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига тақдим этади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тақдим этилган Ўзбекистон Республикаси консолидациялашган бюджетининг ижроси тўғрисидаги йиллик ҳисобот, Давлат бюджетининг ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг биринчи чоракдаги, ярим йиллик, тўққиз ойлик ижроси тўғрисидаги ҳисоботлар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасидаги сиёсий партиялар фракцияларида ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг қўмиталарида дастлабки тарзда муҳокама қилинади.
Давлат бюджетининг ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг ижроси тўғрисидаги масалаларни кўриб чиқиш давомида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасидаги сиёсий партиялар фракциялари ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг қўмиталари Давлат бюджети даромад қисмининг ижроси, ажратилган маблағларнинг ўзлаштирилиш ҳолати тўғрисида тегишли органлардан қўшимча ахборотни, шунингдек уларнинг мақсадли сарфланиши ҳамда улардан самарали фойдаланилиши ҳақидаги маълумотларни талаб қилиб олиши мумкин. Бунда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасидаги сиёсий партиялар фракциялари жойларда бюджет маблағларининг мақсадли сарфланиши ва улардан самарали фойдаланилиши масалаларини Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг тегишли қўмиталари томонидан ўрганиш ташаббуси билан чиқиши мумкин.
Ўзбекистон Республикаси консолидациялашган бюджетининг ижроси тўғрисидаги йиллик ҳисобот, шунингдек Давлат бюджетининг ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг ижроси тўғрисидаги ярим йиллик ҳисобот дастлабки тарзда муҳокама қилинганидан кейин Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг мажлисида кўриб чиқилади. Уни кўриб чиқиш вақтида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ҳисоботи, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасидаги сиёсий партиялар фракцияларининг фикрлари ва таклифлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси масъул қўмитасининг хулосаси эшитилади, муҳокама ўтказилади ҳамда ҳисобот Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг қарори билан тасдиқланади.
Давлат бюджетининг ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг биринчи чоракдаги ва тўққиз ойлик ижроси тўғрисидаги ҳисоботлар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси масъул қўмитасининг мажлисида кўриб чиқилади ҳамда унинг қарори билан тасдиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг қўмиталари Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитасининг, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитасининг ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигининг Давлат бюджети даромадлари прогнозининг бажарилиши тўғрисидаги ҳисоботларини ҳар чорак якунлари бўйича эшитиб боради.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчиларнинг ва давлат мақсадли жамғармаларини тақсимловчи органларнинг ўзларига ажратилган бюджет маблағларидан ва бюджетдан ташқари маблағлардан самарали фойдаланилиши, шунингдек эришилган натижалар тўғрисидаги ҳисоботларини эшитиш ҳуқуқига эга.
Ўзбекистон Республикасининг консолидациялашган бюджети ижроси тўғрисидаги йиллик, шунингдек Давлат бюджетининг ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг биринчи чоракдаги, ярим йиллик ва тўққиз ойлик ижроси тўғрисидаги ҳисоботлар тегишинча Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг масъул қўмитаси томонидан тасдиқланганидан кейин уч иш куни ичида тегишли ҳисоботларга доир ахборот Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг расмий веб-сайтига жойлаштирилади.
lex.uz’dagi asl matn169-modda. Ўзбекистон Республикаси консолидациялашган бюджетининг ижроси тўғрисидаги йиллик ҳисоботни, шунингдек Давлат бюджетининг ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг ижроси тўғрисидаги ҳисоботларни кўриб чиқиш ҳамда тасдиқлаш
(169-модда Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-1107-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.12.2025 й., 03/25/1107/1216-сон)
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.