Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар, шунингдек туманлар ва шаҳарлар Кенгашлари Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, Тошкент шаҳар, туманлар ва шаҳарлар ҳокимлари томонидан ҳисобот даври учун тақдим этилган тегишли бюджетларнинг ижроси тўғрисидаги ҳисоботларни ўз партиялар гуруҳларида ва доимий комиссияларида (қўмиталарида) дастлабки тарзда муҳокама қилиш асосида кўриб чиқади.
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, Тошкент шаҳар, туманлар ва шаҳарлар ҳокимлари тегишли бюджетлар ижроси тўғрисидаги йиллик ҳисоботларни ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 10 майидан сўнг тегишинча Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесига, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар, шунингдек туманлар ва шаҳарлар Кенгашларига тақдим этади.
Тегишли бюджетларнинг ижроси тўғрисидаги ҳисоботларни тақдим этиш муддатлари тегишинча Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар, шунингдек туманлар ва шаҳарлар Кенгашлари томонидан белгиланади.
Тегишли бюджетларнинг ижроси тўғрисидаги ҳисоботлар тегишинча Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар, шунингдек туманлар ва шаҳарлар Кенгашлари қарорлари билан тасдиқланади.
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар, туманлар ҳамда шаҳарлар Кенгашлари тегишли бюджетлардан молиялаштириладиган ҳудудий бюджет маблағларини тақсимловчиларнинг бюджет маблағларидан ва бюджетдан ташқари маблағлардан самарали фойдаланилиши, шунингдек эришилган натижалар тўғрисидаги ҳисоботларини эшитиш ҳуқуқига эга.
Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетлари ижроси тўғрисидаги йиллик ҳисоботнинг ташқи аудити натижалари бўйича Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг хулосалари тегишинча Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашларининг мажлисларида Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг масъул вакиллари иштирокида муҳокама қилинади.
lex.uz’dagi asl matn168-modda. Қорақалпоғистон Республикаси бюджетининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларининг, шунингдек туманлар ва шаҳарлар бюджетларининг ижроси тўғрисидаги ҳисоботларни кўриб чиқиш ҳамда тасдиқлаш
(168-модда Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-1107-сонли Қонунига асосан олтинчи қисм билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.12.2025 й., 03/25/1107/1216-сон)
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.