Ўзбекистон Республикасининг давлат кафолати қарз олувчи-резидент ўзидан ундириладиган суммани қарз (кредит) бўйича битимларда белгиланган муддатда тўламаган тақдирда Ўзбекистон Республикасининг қарз берувчи олдидаги қарзни тўлиқ ёки қисман тўлаб бериш мажбуриятидир.
Ўзбекистон Республикасининг давлат кафолатлари қарз берувчиларга қарз олувчи-резидентлар ўзи олган кредитлар (қарзлар) бўйича мажбуриятларни бажаришининг таъминоти сифатида берилади. Жисмоний шахсларнинг мажбуриятлари бўйича Ўзбекистон Республикасининг давлат кафолатлари берилмайди.
Ўзбекистон Республикасининг давлат кафолатлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорига кўра берилади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Ўзбекистон Республикасининг давлат кафолатларини расмийлаштириш бўйича ваколатли органдир.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Ўзбекистон Республикасининг берилган давлат кафолатлари билан шарт қилиб қўйилган тўловларни амалга оширгач, амалга оширилган тўловлар ва улар билан боғлиқ харажатлар суммасини қарз олувчи-резидентдан сўзсиз ундириб олиш ҳуқуқига эга.
Ўзбекистон Республикасининг давлат кафолатларини расмийлаштириш, тақдим этиш, рўйхатдан ўтказиш ва улар бўйича мажбуриятларни бажариш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
lex.uz’dagi asl matn155-modda. Ўзбекистон Республикасининг давлат кафолатлари
(155-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-1107-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.12.2025 й., 03/25/1107/1216-сон)
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.