Бюджет кодекси

154-modda. Ўзбекистон Республикаси томонидан жалб қилинадиган кредитлар (қарзлар)

(154-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-1107-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.12.2025 й., 03/25/1107/1216-сон)

Ўзбекистон Республикаси томонидан хорижий банклардан, давлатлардан, халқаро молия ва иқтисодий институтлардан, чет эл ҳукуматларининг молия ташкилотларидан жалб қилинадиган кредитлар (қарзлар) давлат томонидан хориждан маблағ жалб қилиш жумласига киради. Ўзбекистон Республикаси томонидан жалб қилинадиган кредитлар (қарзлар) белгиланган тартибда: давлат томонидан маблағ жалб қилиш ҳисобидан амалга ошириладиган лойиҳаларни молиялаштиришга ёки биргаликда молиялаштиришга; давлат томонидан маблағ жалб қилиш ҳисобидан амалга ошириладиган лойиҳаларни бажаришга доир тадбирларни молиялаштириш учун кредитларни (қарзларни) қайтадан кредитлашга йўналтирилади. Ўзбекистон Республикаси номидан жалб қилинган кредитларни (қарзларни) қайтадан кредитлашда кредит (қарз) бўйича хизмат кўрсатиш юзасидан эҳтимолдаги таваккалчиликларни қоплашда фойдаланиш учун Ўзбекистон Республикаси маржаси белгиланиши мумкин. Кредит (қарз) бўйича қарздорлик тўлиқ тўланган тақдирда кредит (қарз) бўйича Ўзбекистон Республикаси маржасининг фойдаланилмай қолган суммаси Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасининг Давлат қарзига хизмат кўрсатиш бўйича кафолат жамғармаси даромадига киритилади.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.