Юқори турувчи бюджетдан қуйи турувчи бюджетга дотация қуйи турувчи бюджет харажатларининг режалаштирилган ҳажми субвенциялар ва ўтказиб бериладиган даромадлар ҳисобга олинган ҳолда мазкур бюджет даромадларининг прогноз қилинган ҳажмидан ошиб кетган тақдирда ажратилади.
Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетидан давлат мақсадли жамғармаларининг бюджетларига дотация жамғармалар харажатларининг режалаштирилган ҳажми йил бошидаги қолдиқ ҳисобга олинган ҳолда жамғармалар даромадларининг прогноз қилинган ҳажмидан ошиб кетган тақдирда ажратилиши мумкин.
Дотациянинг миқдори:
Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетидан қуйи турувчи бюджетларга ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларига ажратилганда — Давлат бюджети тўғрисидаги қонун лойиҳаси қабул қилинаётганда;
Қорақалпоғистон Республикасининг республика бюджетидан, вилоятларнинг вилоят бюджетларидан ва Тошкент шаҳрининг шаҳар бюджетидан туманлар ва шаҳарлар бюджетларига ажратилганда — Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари томонидан Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетлари тўғрисидаги қарорлар қабул қилинаётганда белгиланади.
lex.uz’dagi asl matn137-modda. Дотация
(137-модда учинчи қисмининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-660-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.12.2020 й., 03/20/660/1682-сон)
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.