Тегишли маъмурий-ҳудудий бирликлар ҳудудида шакллантириладиган ва юқори турувчи бюджетга ўтказиладиган даромадлар улар қайси маъмурий-ҳудудий бирликда шакллантирилган бўлса, ўша маъмурий-ҳудудий бирлик бюджетига ўтказиб берилиши мумкин.
Ўтказиб бериладиган даромадларнинг умумий ҳажми:
Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетидан қуйи турувчи бюджетларга — Давлат бюджети тўғрисидаги қонун лойиҳаси қабул қилинаётганда;
Қорақалпоғистон Республикасининг республика бюджетидан, вилоятларнинг вилоят бюджетларидан ва Тошкент шаҳрининг шаҳар бюджетидан туманлар ва шаҳарлар бюджетларига — Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари томонидан Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетлари тўғрисидаги қарорлар қабул қилинаётганда тасдиқланади.
Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетидан қуйи турувчи бюджетларга тушумлари ўтказиб бериладиган хўжалик юритувчи субъектларнинг ҳамда улар томонидан тўланадиган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг турлари рўйхати Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитаси билан биргаликда тасдиқланади.
Қорақалпоғистон Республикаси бюджетидан, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларидан туманлар ва шаҳарлар бюджетларига тушумлари ўтказиб бериладиган хўжалик юритувчи субъектларнинг ҳамда улар томонидан тўланадиган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг турлари рўйхати Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар иқтисодиёт ва молия бош бошқармалари томонидан Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар солиқ бошқармалари билан биргаликда тасдиқланади.
Юқори турувчи бюджетдан қуйи турувчи бюджетга ўтказиб бериладиган даромадларнинг суммаси тегишли қуйи турувчи бюджетга тушиши лозим бўлган даромадлар ҳисобга олинган ҳолда белгиланади.
Ўтказиб бериладиган даромадларни ўтказиш улар бўйича ҳақиқатда тушган тушумлар доирасида, бироқ уларнинг тасдиқланган ҳажмидан ортиқ бўлмаган миқдорда амалга оширилади.
lex.uz’dagi asl matn136-modda. Ўтказиб бериладиган даромадлар
(136-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-1107-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.12.2025 й., 03/25/1107/1216-сон)
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.