Жорий молия йилининг бюджет тизими бюджетларига тушумларни киритиш билан боғлиқ бўлган барча операциялари жорий молия йилининг охирги иш кунида якунланади.
Давлат бюджетига ва давлат мақсадли жамғармаларининг бюджетларига келгуси йилда киритилган даромадлар янги бошланган йил даромадлари ҳисобланади.
Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармаларининг бюджетлари даромадлари бўйича транзит ҳисобварақларига жорий йилнинг охирги иш куни тугагунига қадар киритилган ва янги бошланган йилнинг уч иш куни мобайнида Ягона ғазна ҳисобварағига ўтказилган даромадлар ўтган йилнинг даромадлари ҳисобланади.
Жорий йилнинг Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларидан барча тўловлар молия йилига қўшимча вақт даври тугаганидан сўнг якунланади.
Қўшимча вақт даврида жорий молия йили учун Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларини ижро этиш бўйича операциялар, шу жумладан:
бюджетлараро муносабатларни тартибга солиш;
бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчиларнинг кредиторлик қарзларини тўлаш;
бюджет ташкилотлари томонидан иқтисод қилинган маблағлар суммаларини бюджет ташкилотларининг ривожлантириш жамғармаларига (тиббиёт ташкилотларининг моддий рағбатлантириш ва ривожлантириш жамғармаларига) ўтказиш;
Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармаларининг бюджетлари маблағлари ҳисобидан бошқа рухсат этилган тўловлар амалга оширилади.
Бюджетлараро муносабатларни тартибга солиш юқори ва қуйи турувчи бюджетлар, шунингдек давлат мақсадли жамғармалари бюджетлари ўртасидаги ўзаро қарздорликнинг жами суммаси тўланишини назарда тутади.
Ўтган йилни якунлаш бўйича қўшимча вақт даврида муайян тўловларни амалга ошириш тартиби ва муддатлари Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан белгиланади.
lex.uz’dagi asl matn131-modda. Жорий молия йилини якунлаш
(131-модданинг еттинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-1107-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.12.2025 й., 03/25/1107/1216-сон)
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.