Агар келгуси молия йили учун Давлат бюджети, давлат мақсадли жамғармалари бюджетлари йил бошлангунига қадар қабул қилинмаган бўлса, Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетлари қуйидаги шартларга риоя этилган ҳолда ижро этилади:
ўтган молия йилида амалда бўлган солиқлар, йиғимлар ва давлат божлари, шунингдек солиқ бўлмаган тўловларни тақсимлаш нормативлари сақлаб қолинади;
Агар келгуси молия йили учун Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетлари йил бошлангунига қадар қабул қилинмаса, бошланаётган молия йилида Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг ўтган молия йилининг охирги чорагидаги ажратилган маблағлар доирасида харажат қилинади.
Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармаларининг бюджетлари молия йили бошланганидан кейин қабул қилинган тақдирда, молия йили мобайнида харажатларнинг умумий суммаси қабул қилинган Давлат бюджетига ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларига мувофиқлаштирилиши керак.
lex.uz’dagi asl matn130-modda. Қабул қилинган Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармаларининг бюджетлари мавжуд бўлмаганда бюджетни ижро этиш тартиби
(130-модда биринчи қисмининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-1107-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.12.2025 й., 03/25/1107/1216-сон)
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.