Бюджет кодекси

121-modda. Давлат харидлари

(121-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)

Давлат харидлари товарларни (ишларни, хизматларни) етказиб берувчиларнинг рақобати ва очиқликни таъминлаш асосида амалга оширилади. Давлат харидлари амалга оширилиши ва уларнинг якунлари тўғрисидаги эълонлар белгиланган тартибда операторнинг махсус ахборот порталида жойлаштирилиши керак. Давлат харидлари амалга оширилиши тўғрисидаги эълонларни махсус ахборот порталида жойлаштириш жорий молия йилининг 10 декабридан кечиктирмасдан амалга оширилади. Рақобат ва очиқлик чекланган ҳолдаги давлат харидлари қонунчиликда назарда тутилган ҳолларда амалга оширилиши мумкин.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.