Бюджет тизими бюджетлари харажатлар қисмининг ижроси:
юридик ва молиявий мажбуриятларни қабул қилиш, рўйхатдан ўтказиш ва ҳисобга олишни;
касса харажатларини амалга оширишни, шу жумладан бюджетлараро трансфертларни ўтказишни;
ҳисоб ва ҳисоботни;
ижро устидан назоратни назарда тутади.
Бюджет тизими бюджетларининг харажатлари даромадлар ва харажатлар ёйилмасида назарда тутилган бюджетдан ажратиладиган маблағлар доирасида ҳамда бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчилар фаолият кўрсатишини таъминлайдиган муддатларда, даромадларнинг тушиши ҳисобга олинган ҳолда амалга оширилади.
Бюджет ташкилотларига ва бюджет маблағлари олувчиларга турли даражадаги бюджетлардан бюджетдан ажратиладиган маблағларни ажратишга йўл қўйилмайди, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган ҳоллар бундан мустасно.
Бюджет тизими бюджетларининг ижроси жараёнида бюджетдан ажратиладиган маблағлар:
1) қуйидагилар муносабати билан фойдаланилмай қолган бюджетдан ажратиладиган маблағларнинг:
капитал қўйилмаларни молиялаштириш учун назарда тутилган маблағлар молия йили якуни бўйича тўлиқ ўзлаштирилмаганлиги;
бюджет ташкилоти ва бюджет маблағлари олувчилар фаолияти тўхтатиб турилганлиги — тўхтатиб турилган давр учун;
2) бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчиларнинг тасдиқланган харажатлар сметаларида назарда тутилган, давлат молиявий назорати бўйича тадбирлар давомида аниқланган ортиқча ва қонунга хилоф равишда бюджетдан ажратилган маблағларнинг суммаларига;
3) қонунчилик ҳужжатлари қабул қилиниши муносабати билан бюджетдан ажратиладиган маблағлар миқдорларининг қисқартирилиши суммаларига;
4) молия йили бошига товар-моддий қимматликларнинг нормативдан ортиқ захираларининг суммаларига;
5) дотациялар ва субсидияларни тўлаш учун мўлжалланиб, аммо зарурати қолмаган суммаларига камайтирилади.
Бюджетдан ажратиладиган маблағларни ушбу модданинг тўртинчи қисмига мувофиқ камайтириш тартиби Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан белгиланади.
Бюджет тизими бюджетларининг ижроси жараёнида бюджетдан ажратилган маблағларнинг ортиқча режалаштирилганлиги аниқланган маблағлар, штат бирликлари тўлдирилмаганлиги, шунингдек тармоқ, штатлар ва контингентлар бўйича режа бажарилмаганлиги натижасида бўшаб қоладиган маблағлар иш ҳақи ва нафақалар миқдорини, айрим хизмат турлари бўйича тарифларни ошириш билан боғлиқ харажатларни молиялаштиришга йўналтирилади.
lex.uz’dagi asl matn120-modda. Бюджет тизими бюджетлари харажатлар қисмининг ижроси
(120-модда тўртинчи қисми 1-бандининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-1107-сонли Қонунига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.12.2025 й., 03/25/1107/1216-сон)
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.