Бюджет кодекси

112-modda. Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетлари даромадлари ва харажатларининг ёйилмаси

(112-модда бешинчи қисмининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-1107-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.12.2025 й., 03/25/1107/1216-сон)

Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетлари даромадлари ва харажатларининг ёйилмаси (бундан буён матнда даромадлар ва харажатлар ёйилмаси деб юритилади): бюджет таснифига мувофиқ тузилган даромадлар ва харажатлар прогнози уларнинг тасдиқланган параметрларига мувофиқлигини; даромадлар ва харажатлар параметрлари ижросининг мониторингини таъминлаш мақсадида тузилади. Даромадлар ва харажатлар ёйилмасининг даромад қисми тегишли бюджет даромадларининг бюджет таснифига мувофиқ ойма-ой бўлинган йиллик ҳажмларидан ташкил топади. Даромадлар ва харажатлар ёйилмасининг харажат қисми тегишли бюджет харажатларининг молия йили учун тасдиқланган жамланма харажатлар сметалари харажатлар сметалари асосида тузиладиган, бюджет таснифига мувофиқ ойма-ой бўлинган йиллик ҳажмларидан ташкил топади. Даромадлар ва харажатлар ёйилмасининг якуний маълумотлари, бюджетлараро трансфертлар бундан мустасно, тасдиқланган йиллик бюджетда қабул қилинган суммаларга мос келиши лозим. Даромадлар ва харажатлар ёйилмаси: Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети бўйича — Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан; Қорақалпоғистон Республикасининг республика бюджети, вилоятларнинг вилоят бюджетлари ва Тошкент шаҳрининг шаҳар бюджети бўйича — Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар иқтисодиёт ва молия бош бошқармалари томонидан; туманлар ва шаҳарлар бюджетлари бўйича — туманлар ва шаҳарлар иқтисодиёт ва молия бўлимлари томонидан; давлат мақсадли жамғармалари бўйича — давлат мақсадли жамғармаларини тақсимловчи органлар томонидан тузилади. Даромадлар ва харажатлар ёйилмасининг харажат қисмига харажатлар сметаларини тузиш талаб қилинмайдиган қуйидаги: бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчиларнинг харажатлар сметаларини рўйхатдан ўтказиш ҳамда ижро этиш жараёнида бўшайдиган; товар-моддий қимматликларнинг нормативдан ортиқ захиралари бўйича ҳисобга олинган; адвокатлар томонидан кўрсатилган юридик ёрдам учун давлат ҳисобидан тўланиши назарда тутиладиган; қўшилган қиймат солиғи суммасини солиқ тўловчиларга қайтариш учун назарда тутиладиган; давлат органлари ёки улар мансабдор шахсларининг қонунга хилоф ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) натижасида жисмоний ёки юридик шахсларга етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш учун назарда тутиладиган; бюджет ташкилотларида ишловчи аёлларга ҳомиладорлик ва туғиш нафақасини тўлаш учун назарда тутиладиган, бюджет ташкилотларининг харажатлар сметаларига қонунчиликда белгиланган тартибда ўзгартиришлар киритилган ҳоллар бундан мустасно; бир йўла бериладиган давлат пул мукофотлари ва мукофотларини тўлаш учун назарда тутиладиган; Чернобиль АЭС ҳалокати оқибатларини тугатиш иштирокчиларига компенсациялар тўлаш учун назарда тутиладиган; транспортда имтиёзли юришни қоплаш учун назарда тутиладиган; давлат қарзи бўйича хизмат кўрсатиш, Ўзбекистон Республикаси иштирокчи бўлган халқаро ташкилотларга аъзолик бадалларини тўлаш ва уларни молиялаштиришда иштирок этиш учун мўлжалланган; давлат эҳтиёжлари учун қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштираётган қишлоқ хўжалиги корхоналарини молиявий қўллаб-қувватлаш учун назарда тутиладиган; сайлов ва референдумлар ўтказиш учун назарда тутиладиган; бюджетлараро трансфертлар ажратиш учун назарда тутиладиган; тижорат банклари ва бошқа молия институтларининг устав капиталини шакллантириш ва кўпайтириш учун назарда тутиладиган; резидент-юридик шахсларга бюджет ссудалари ажратиш ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг кредит линияларини очиш учун назарда тутиладиган; солиқ ва бюджет сиёсатининг асосий йўналишларида назарда тутилган тадбирлар ҳамда молия йили мобайнида амалга оширилиши назарда тутилган ва Давлат бюджети харажатларини кўпайтиришни талаб қиладиган бошқа тадбирлар учун мўлжалланган; давлат мақсадли жамғармаларига ўтказиб бериладиган; Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг, Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджетининг, вилоятлар вилоят бюджетларининг ва Тошкент шаҳри шаҳар бюджетининг туманлар ва шаҳарлар бюджетларининг захира жамғармаларини шакллантириш учун бюджетдан ажратиладиган маблағлар киритилади.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.