Ягона ғазна ҳисобварағи Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан бошқариладиган махсус банк ҳисобварағи бўлиб, унга бюджет тизими бюджетларининг даромадлари ва бошқа тушумлари киритилади ҳамда ундан мазкур бюджетларнинг харажатлари тўланади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Марказий банкида ҳамда бошқа банкларда ўзга банк ҳисобварақлари очиш ҳуқуқига эга.
Ягона ғазна ҳисобварағи Ўзбекистон Республикаси Марказий банкида очилади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг банк ҳисобварақларидан маблағларнинг сўзсиз тартибда ҳисобдан чиқарилишига йўл қўйилмайди.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг банк ҳисобварақларига хизмат кўрсатилганлиги учун ҳақ олинмайди.
lex.uz’dagi asl matn111-modda. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг банк ҳисобварақлари
(111-модданинг номи Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-1107-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.12.2025 й., 03/25/1107/1216-сон)
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.